Внимание! Веб-сайт работает в тестовом режиме.

Вы обнаружили проблему?

Сообщите о проблеме на ваших дорогах. Мы рассматриваем каждую заявку, поскольку мы работаем над тем, чтобы наши дороги были качественными и соответствовали всем мировым стандартам.

ОСНОВНЫЕ ФУНКЦИИ

Асосий функциялари

    Юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида: 
     Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқилиши сифатини назорат қилади;
     Йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди; 
     Бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, уларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;
      Йўл қурилиши объектида қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат тартибида синаб кўради, ўлчайди;
      Техник ва муаллифлик назорати, шунингдек, синов йўл-қурилиш лабораторияларининг доимий мониторингини олиб боради;
    Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди; 
     Сифатсиз бажарилган ишлар аниқланган ҳолатларда, бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмларини бекор қилиш учун далолатнома тузади; 
   Йўл соҳасида фаолият юритиш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини бекор қилиш тўғрисида ваколатли давлат органига таклиф киритади;
    Зарурат бўлганда, тегишли рухсатномасиз ишларни бажарганлик ва сифатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллаган ҳолда, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларида йўл тўшамасини бузиш ҳамда қайта тиклаш ишларини назорат қилади; 
     Автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолатини назорат қилади;
     Мавжуд автомобиль йўлларининг диагностикасини ўтказади ва автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини баҳолайди;
     Лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилганлигини экспертизадан ўтказади;
     Автомобиль йўлларини кўрикдан ўтказади, оғир ва йирик ўлчамли юкларни ташиш учун йўналишларни белгилайди ва махсус рухсатномалар беради;

  Қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш соҳасида:

      Бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва сифатни, шунингдек, иш ҳажмлари қайдномаларига мос келишини ўрганади;

       Ижро ҳужжатларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мос келишини ўрганади;

       Зарур ҳолларда, қўшимча лаборатория синовларини ўтказади;

    Йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш соҳасида:

       Қайта ишланиши ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-техник ҳужжатларнинг ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатини келишади;

       Йўл қурилиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқилишида иштирок этади;

       Йўл қурилиши соҳасида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;

       Йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

  Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш соҳасида:

    Мониторинг натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, йўл қурилиши сифати, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи методик ҳужжатларнинг норматив талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

      «Ўзстандарт» агентлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ҳамда сифат бўйича тан олинган халқаро сертификатлаштириш ташкилотларининг талабларига мувофиқ йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга оширади;

       Мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида аниқланган номувофиқликлар бўйича «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритади;

    Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилади;

    Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини таъминлаш, йўл қурилиши соҳасида техник тартибга солиш бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари бўйича бошқа ваколатли давлат органлари, илмий-тадқиқот, синаш, лойиҳа ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

  Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш соҳасида:

    Манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;

       Мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилайди, зарур бўлганда, объектларни манзилли дастурларга киритиш бўйича тегишли ваколатли органга таклифлар киритади;

  Фаолиятнинг бошқа масалалари бўйича:

     Йўллар ва сунъий иншоотлар, уларнинг қисмлари ва конструктив элементларининг авария ҳолати сабабларини текшириш бўйича техник комиссиялар ишида қатнашади;

      Йўл қурилиши соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришда иштирок этади;

      Шартнома асосида йўл қурилиши соҳасидаги лойиҳа ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказади;

      Шартнома асосида лаборатория синовларини ўтказади;

      Шартнома асосида мавжуд йўллар ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини текширади, диагностика қилади;

      Шартнома асосида йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини сертификатлаштириш ишларини бажаради;

      Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа техник хизматларни кўрсатади.




Галерея

ЗАДАТЬ ВОПРОС