Внимание! Веб-сайт работает в тестовом режиме.

Вы обнаружили проблему?

Сообщите о проблеме на ваших дорогах. Мы рассматриваем каждую заявку, поскольку мы работаем над тем, чтобы наши дороги были качественными и соответствовали всем мировым стандартам.

Инспекция

 

 

Ташкил этилган сана

 

2017 йил 14 февраль

Ташкил этилишига

асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжат номи

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”14.02.2017 йилдаги ПФ-4954-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан,
Транспорт вазирлиги ҳузурига  ўтказилишига асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

номи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 01.02.2019 йилдаги ПФ–5647-сон фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси (қисқартирилган номи-“Ўзйўлинспекция”) этиб қайта номлаган ҳолда Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилди.

Транспорт вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилишига ва Давлат бошқаруви органи қилиб белгиланишига

асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

номи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 01.02.2019 йилдаги ПҚ–4143-сон қарорининг 1-иловаси билан Ўзйўлинспекция Транспорт вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилди ҳамда 5-иловаси билан давлат бошқаруви органи қилиб белгиланди.

Фаолиятни ташкил этишга асос бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат номи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 19.04.2019 йилдаги 337-сон қарори билан “Ўзйўлинспекция”ни “Ташкилий тузилмаси” ва “Низоми” тасдиқланди.

Юридик манзили

Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй.

Алоқа тизими

   Ишонч телефонлари:  71-268-92-98

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонаси: pm.gov.uz 

   Электрон почта: info@dyi.uz 

   Веб-сайт: www.dyi.uz

   Е-хат:  dyi@ехаt.uz 

Молиялаштириш манбаи

 Молиялаштириш ва моддий-техник таъмиоти  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан

тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ташкил
этилишидан

мақсад

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари
ва конструкцияларини ишлаб чиқариш  соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.




Галерея

ЗАДАТЬ ВОПРОС