Внимание! Веб-сайт работает в тестовом режиме.

Вы обнаружили проблему?

Сообщите о проблеме на ваших дорогах. Мы рассматриваем каждую заявку, поскольку мы работаем над тем, чтобы наши дороги были качественными и соответствовали всем мировым стандартам.

Правовая грамотность

 

             Ҳуқуқий маданият – ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим омил

 

      Бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барчамизда келажакка юксак ишонч хиссини ортишига сабабчи бўлиши билан бирга,  фаҳр-ифтиҳор туйғуларини уйғотаётгани сир эмас. Таъкидлаш жоизки, бажарилаётган ишларнинг самараси кўп жиҳатдан юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқий маданиятига боғлиб бўлиб қолмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланганлиги айнан шу омил билан боғлиқдир.

    Сўнгги йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга қаратилган сезиларли ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, мазкур масала ҳамон долзарблигича қолмоқда.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони мазкур йўналишда олдимизда турган вазифаларни белгилаб берган муҳим ҳужжат бўлди.

      Ҳақиқатдан ҳам, Фармонда кўрсатиб ўтилганидек, бу борадаги муаммолар аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги, аҳолининг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги оқибатида, давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари устидан судга шикоят қилиш имкониятидан деярли фойдаланмаслиги мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги каби ҳолатларда яққол намоён бўлмоқда.

      Фармонда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилувчи бир қатор вазифалар, жумладан, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш белгилаб қўйилди.

     Фикримизча энг самара берувчи вазифа бу – таълим жараёнида ҳуқуқий билимларни оширишга хизмат қилувчи дарсларни кўпайтириш ҳисобланади. Зеро ёшликда эгалланган билим ва кўникмалар ҳар бир шахс учун энг кўп вақт хизмат қиладиган манбаа эканлиги барчамизга бирдек маълум.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди. Ҳақиқатдан ҳам бу борада адлия органларининг роли жуда муҳим ҳисобланади.

      Мазкур Фармон ижроси юзасидан аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.

      Бундан ташқари, ушбу Фармон билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланиб, унда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги йўналишлар белгиланди:

Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;

Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.

      Хозирда “Ўзйўлинспекция”да ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш борасида тегишли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ходимлар эътиборига доимий равишда етказилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, 2019 йил 25 октябрь куни “Ўзйўлинспекция” давлат инспекторлари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилиб, унда “Коррупцияга қарши курашишнинг долзарб жиҳатлари”, “Ўзйўлинспекция” ходимларини одоб-ахлоқ қоидаларининг мазмун-моҳияти”, “Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари” каби мавзуларда маъруза машғулотлари ўтказилиб, амалий муаммоларнинг ечими атрофлича муҳокама қилинди.

 

Бош юрисконсульт А.Тўйчиев

20.10.2019 йил.

 




Галерея

ЗАДАТЬ ВОПРОС