Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Биз ким ва нима қиляпмиз?

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилувчи МАХСУС ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ҳисобланади.
  • Буюртмачиларга автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажаришга рухсатномалар бериш

  • Қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш

  • Назорат қилиш ишлари натижасида аниқланган қиодабузилишлар бўйича кўрсатма бериш, интизомий жазо чоралари қўллаш бўйича тақдимнома киритиш ва маъмурий баённома расмийлаштириш

  • Ишлаб чиқарувчи ташкилотларда йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари сифатини назорат қилиш ҳамда идоралар ва бошқа ташкилотларнинг синаш йўл-қурилиш лабораториялари фаолиятининг доимий мониторингини олиб бориш




Диққат марказида

Статистика