Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

А-380 “Ғузор –Бухоро- Нукус- Бейнеу” автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси худудидан ўтган қисмидаги махаллий автобекатлар тўғрисида маълумот.

         Республикамиз худудида 140-яқин турли миллат ва элатлар истиқомат қилади, уларнинг урф-одати турмуш тарзи албатта ўзига хослиги билан ажралиб туради. 
Республикамиз раҳбарияти томонидан туризмни ривожлантириш соҳасида жуда катта ишлар олиб борилмоқда, бу албатта Республика иқтисодиётини ривожлантиришда ўзининг ижобий натижаларини беради.
Республикамиз автомобиль йўлларидан ўтувчи чет элдан келадиган меҳмон ва сайёҳлар ўз эътиборларини йўл атрофида жойлашган шаҳар ва қишлоқларга қаратади.  Қорақалпоғистон Республикасига сайёҳларнинг асосий қисми автотранспорт воситалари орқали қўшни Қозоғистон давлатидан А-380 “Ғузор –Бухоро- Нукус- Бейнеу” автомобиль йўли орқали кириб келади.
        Ушбу йўл атрофида Қорақалпоғистон худудидан Қашқадарё вилояти худудигача бўлган оралиқда қорақалпоқ, туркман, қозоқ ва қирғиз миллатига мансуб халқлар яшайдиган қишлоқлар жойлашган, бўлиб, ушбу халқлар ўзига хос бўлган урф-одатлари, аввалги даврдан сақланиб келаётган яшаш тарзи мавжуд ва ҳозирги кунда бу яшаш тарзлари кундан кунга замонавийлашиб ўзгариб борилиши кўзатилмоқда.

 

        Зонтик автобекат

 

   Бу халқлар вакиллари ўзларининг олдинги яшаш тарзи, яъни ўтмишда яшаган уйларини сайёҳларга, ўсиб келаётган ёшларга етказиш мақсадида, Қонликўл “ТЙФУК” рахбарлари тамонидан Қорақалпоғистон Республикаси Бешкупир овул фуқоралар йиғинидан ўтувчи ички хўжалик йўлида ўтмишда ота-боболари яшаган ўтов типида, шунингдек, шу туман  худудидан ўтувчи 4н 15о автомобиль йўлиниг “Бўстон” овул фуқаролар йиғини худудида йўловчиларга шароит яратиш мақсадида соябонни (зонтик) эслатувчи автобекат қурилишини амалга оширишган. Ушбу автобекат йўловчилар учун қулай, айниқса ёз кунлари салқин, шунингдек, ўзининг қурилиши жихатидан оддий ва одамлар эътиборини ўзига тортиши билан ажралиб туради. Бу ерда яшаб турган халқларнинг ўтмишини эслатади. Бу манзаралар сайёҳларни эътиборини ўзтга жалб этилиши ва бу автобекатлар нимага асосланиб шу тарзда қурилгани хақидаги қизиқишларига сабабчи бўлиши аниқ.
Ушбу таклифни ўрганиб чиқиб, Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам, айниқса, автомобиль йўллари ўтган чўл зоналарга тадбиқ қилинса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
      

Ўтов (қора уй) автобекат.

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ