Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Битумдан фойдаланмасдан кам миқдорли цемент ва оҳакдан йўл қопламаси қуриш усуллари.

    Йўлларимиз носозлиги ва таъмирталаблиги, чуқурларга тўлалиги биринчи марта айтилаётган муаммо эмас. Мутасаддилар бу ҳолатга ўнлаб “изоҳ”лар топиб бераётгани, баъзи йўлларнинг қурилиши бу йилги дастурдан кейинги йилга, ундан сўнг эса яна кейинги йилларга ўтиб бораётгани ҳам сир эмас. Бундай ҳолатлар транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва йўловчиларнинг ҳақли норозиликларига сабаб бўлмоқда.
       Автомобиль йўллари қурилишида бирламчи аҳамиятга эга бўлган битум – Ўзбекистон учун тақчил хом ашё ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимиз уни чет элдан импорт қилади. Навоийлик йўлсозлар ушбу муаммонинг  қисман ечими сифатида ўз муваффақиятларини таклиф қилишмоқда. Гап шундаки, бир неча йиллик изланишлар натижасида улар йўл қурилишининг янгича усулини таклиф қилишмоқда. 
       Навоий вилояти Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК томонидан 2018 йил май ойида ноорганик боғловчи материаллардан йўл асоси ва қопламаси қурилиши учун тажриба синов тариқасида Навоий шаҳри яқинидаги Боғишамол МФЙ Шаббода кўчасининг узунлиги 100 пм, эни 4.5 метрли қисми танланди ва ушбу жойда қурилиш бошланди.
       Ишлатиладиган хом ашёлар қумли чақиқ тош, қум, сўндирилган оҳак, портланд цемент М-400, тўлдирувчи минерал кукун ва сувдан иборат.
       Келтирилган хом ашёни автогрейдер ёрдамида 5-6 марта юриб бир меъёрга келтирилиб, меъёрдаги оҳак кукуни, цемент, минерал кукун қўшилиб, 12-14 марта юришда бир хил кўринишга келгунга қадар жойида аралаштирилади. Тайёр аралашмага сув миқдори конуснинг 0.5-0.8 см пасайгунга қадар қўшилиб, автогрейдер ёрдамида 14-16 марта юриб қориштириш йўли билан қоришма тайёрланади. Тайёр қоришмани 5-6 марта юришда геометрик ўлчамларга келгунга қадар ёйилади ва 8 тоннали икки текис ғилдиракли каток билан икки марта тебратмасиз ва икки марта тебратма билан зичланади.
     Иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланганда ҳар 1 км. 4-тоифали қопламалар қурилишида 19 млн.сўм атрофида маблағ иқтисод қилиниши мумкин.
     Оҳак ва цемент гидравлик боғловчи бўлганлиги сабабли бу қопламанинг  йиллар давомида мустаҳкамлиги ортиб бораверади. Бу тажриба асосида қоплама қуриш ишларини бошқа худудларда хам қўллаб кўриш мақсалга мувофиқдир. 

Технологик жараён:

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ