Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Ўзб

Йўллар ва шаҳар кўчаларида сунъий нотекисликларни ўрнатиш бўйича меъёрий хужжатнинг ишлаб чиқилиши

   Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сон “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг 2 иловаси 19 бандида “Республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўллар, шу жумладан йўловчилар ўтиш жойлари ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган жойларга туташ участкалар (бозорлар, муассасалар, истироҳат боғлари ва ҳоказолар) йўл участкаларида рухсат этилган энг юқори тезликни ўрнатадиган ажратувчи жияклар (нотекислик яратувчи махсус йўл белгиси) билан жиҳозланишини ҳисобга олиб, буни танқидий ўрганиб чиқиш ва мазкур йўллар учун мўлжалланган янги давлат стандартини тасдиқлаш” вазифаси топширилган эди.

     Вазирлар маҳкамасининг ушбу топшириғини бажариш даврида Автомобиль йўллари илмий тадқиқот институти УК томонидан “Сунъий нотекисликлар. Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилди.

     Қайд этилган стандартда автомобиль йўлларида ўрнатилиши мумкин бўлган сунъий нотекисликларнинг турлари, ўлчамлари ва рухсат этилган энг юқори тезликни мажбуран ўрнатиш тартиби келтирилган. Хозирги кунда амалдаги қонунларга ўзгартириш киритиш йўли билан бундай тўсиқлар қандай холларда ўрнатилиши, бундай тўсиқларни ўрнатишга рухсат бериш тартиби ва рухсатсиз сунъий нотекисликлар ўрнатга шахслар жавобгарлиги кўриб чиқилади.

 

Расм 1. Сунъий тўсиқларнинг яхлит конструкциялари:

                             а) тўлқинсимон                                                                                      б) трапециясимон      

         

Расм 2. Сунъий тўсиқларнинг йиғма конструкциялари:

 

  а – битта асосий ва чекка элементлардан иборат                   б - иккита асосий ва чекка элементлардан иборат   

                              сунъий тўсиқ                                                                                   сунъий тўсиқ

 

     Инспекция таклифига кўра меъёрий хужжатга йўл ўқи ва чекка қисмига овоз чиқарувчи бўйлама йўлакларни қуриш тартиби ва конструкциялари киритилди. Таклиф этилган йўлаклар хаёли чалғиган ёки ухлаб қолган хайдовчиларга тўсиқ борлигидан далолат бериш учун қўлланилади.

 

Расм 3. Овоз чиқарувчи бўйлама йўлакнинг умумий кўриниши

 

 

 Хозирги кунда  O”zDSt “Сунъий нотекисликлар. Умумий техник талаблар. Қўллаш тартиби” лойихаси тасдиқланиш учун Ўзстандарт агентлигига тақдим этилган. Мақола сайтга маълумот учун жойлаштирилган.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ