Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Йўл-қурилиш синов лабораторияси томонидан бажарилаётган ишлар юзасидан маълумотлар

 Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг йўл-қурилиш синов лабораторияси бўлими 2018 йилнинг ноябрь ойида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази” ДУК томонидан O’z DSt 17025-2007 меъёрий хужжати талаблари асосида Миллий аккредитация тизимда техник омилкорлик ва мустақилликка аккредитациядан ўтказилиб, UZ-TK TL.0022 ((UZ.AMT.07.MAI.1183) сонли гувоҳнома олди.

                                                                                  Аккредитация гувоҳномаси

Мазкур гувоҳноманинг ажралмас қисми ҳисобланган “аккредитация соҳаси” бўйича қуйидаги синов ишларини ўтказади:

     Бундан ташқари йўл-қурилиш синов лабораторияси бўлими мутахассислари синов ишларини ўтказишда янги ва замонавий ўлчов воситалари ва синов ускуналаридан фойдаланади. Жумладан, Туркия, Италия, Жанубий Корея ҳамда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган ўлчов воситалари ва синов ускуналари синов лабораториясида бажариладиган синов ишларида кенг қўлланилади.

    Цементбетон қопламали йўлларда ишлатиладиган цементбетон қоришмасини сиқилишга бўлган мустаҳкамлигини аниқлашда Туркияда ишлаб чиқарилган “EYLULLAB” кўпфунционал гидравлик пресси, йўл қопламасининг устки ва остки қатламига ётқизилган иссиқ асфальтбетон қоришмаларни назорат қилишда, “Интерприбор” Илмий-ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда “Стройприбор” махсус конструкторлик бюросида ишлаб чиқарилган зичликни аниқловчи ускуна, асфальтбетон қоришмасини тайёрлаш учун боғловчи – йўлбоп битумни физик-механик хоссаларини аниқлашда “Нефтехимавтоматика” махсус конструкторлик бюросида ишлаб чиқарилган махсус ускуналардан фойдаланилади.

 

Жорий йилнинг январь ойида йўл-қурилиш синов лабораторияси мутахассислари Москва шаҳрида жойлашган “Қурилишда тадқиқот, синов ва экспертиза маркази” Давлат бюджет ташкилотининг синов лабораториясида тажриба алмашиш мақсадида ташкиллаштирилган учрашувда қатнашди.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ