Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш бўйича бажарилган ишлар

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги "Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш  архитектура-ландшафт жиҳатдан тузиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3262-сонли қарори асосида Автомобиль йўллари Давлат Қўмитаси ҳузурида “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси ва унинг вилоятлардаги ҳудудий "Йўлкўкалам" унитар корхоналари ташкил этилди. 2018 йил давомида “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси ва унинг вилоятлардаги ҳудудий "Йўлкўкалам" унитар корхоналари томонидан автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилди. Жумладан, автомобиль йўллари ва уларнинг конструктив элементларини ноқулай ҳаво-иқлим омилларидан, йўл территорияси ва атрофини транспортдан ифлосланишдан ҳимоя қилиш, ободонлаштириш, архитектура – тасвирий безатиш ҳамда хайдовчиларни мўлжалга олишини яхшилаш мақсадида автомобиль йўллари бўйларига маҳаллий иқлим шароитларига чидамли манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиб, йил давомида уларни парваришлаш ишлари олиб борилди.

     Шунингдек, автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарор ва фармойишлари имзоланди, унга кўра автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришда хусусий тадбиркорлик субьектлари ҳам жалб этилиб, автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштиришда Республикамизда ва хорижий мамлакатларда етиштирилган юқори сифатли, маҳаллий шароитларга чидамли манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Натижада, автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш соҳасига янгича ёндашувлар кириб келди ва истиқболли, ресурстежамкор, инновацион технологияларни қўллаш борасида бир қатор ютуқларга эришилди.

          Автомобиль йўлларини ва шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш мақсадида истиқболли, ресурстежамкор, инновацион технологияларни қўллаш борасида кенг жамоатчилик ҳам ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Зероки, бажарилаётган кўкаламзорлашитириш ишларининг юқори сифатли ва узоқ йиллар давомида ҳалқимизга хизмат қилишини таъминлаш барчамизнинг бурчимиздир.

Галерея

САВОЛ БЕРИШ