Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Ўзб

Совуқ ресайклинг усулини Ўзбекистон автомобиль йўлларида қўлланилиши.

       Совуқ ресайклинг- бу мавжуд қопламадан тўлақонли фойдаланилган ҳолда, мавжуд қопламани жойида бузиб олиб, унга талаб этилган миқдорда сув ва М-400 маркали портландцементга “Novo Crete” қўшимчасини  қўшиб жойида аралаштирилиб янги асос қуриш. Ушбу усулнинг бир қанча турлари мавжуд.

Булар:

          .-  Грунтларни ресайклинг усули билан стабилизация қилиш
           -  Кам чуқурликда ресайклинг қилиш, бунда фақат қопламани асфальтобетон қатламлари қалинлигида  
           - Тўлиқ чуқурлигида ресайклинг қилиш, асосни юқори қатламини, баъзида асоснинг остки қатлами.
 

           

 

      Совуқ ресайклинг усули ёрдамида асос қуриш ишлари ҳамдўстлик мамлакатлари ва Европанинг кўплаб давлатларида кенг қамровда қўлланилиб келинмоқда.

Тажрибавий участка қилиб 2018 йилда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида 4К730  "КАРАСУВ - ПЕТРОПАВЛОВСК-СТ.КУЧЛИК" маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 6-7 км оралиғида ҳажми 1995 м2 майдонда Совуқ ресайклинг усули билан мавжуд асфальтобетон қопламадан фойдаланиб, янги асос қуриш ишлари олиб борилди. Бундай усулнинг афзалликлари йўл тўшамасида асфальтобетонли қатламларни қисқариши ва шу билан битум иқтисод қилинишидир.

Мисол тариқасида, лойиҳачилар томонидан 4-тоифали умумфойдаланув автомобиль йўлини мавжуд қопламасидан фойдаланилиб Совуқ ресайклинг усуслида таъмирланганда,  4-тоифали йўлни асос қатлами бузиб олиниб, қум-шағал аралашмасидан қайта асос қатлами ётқизилишида кесиб олинган мавжуд асфальтобетон қопламаси (фрезмасса)ни қўшиб, ундан сўнг 2 қатлам асфальтобетон қопламаси ётқизилганига нисбатан 1 км учун тўғри ҳаражатларда 160 млн сўмгача тежаш мумкинлигини исботлаб беришди.

        Бугунги кунда ушбу усулни Хоразм вилоятидаги маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш объектларида қўлланилиши  Автомобиль Йўллари Давлат Қўмитасининг техник кенгаши томонидан тасдиқланди. Ушбу усул I,II,III,IV ҳамда V-тоифали автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларида фойдаланилади.

Совуқ ресайклинг усулининг афзаллик томонлари:

  • Мустаҳкамлашни инновацион технологияси
  • Катта юк кўтариш
  • Узоқ хизмат кўрсатиш
  • Сув ўтказмаслиги
  • Туз ва кислоталарга бардошлилиги
  • Аксарият грунт турларига мос тушади
  • Таъмирлашда кам ҳаражат талаб этади
  • Экологияга зарари кам

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида таъмирлашнинг ушбу усулини қўллаш йўли билан автомобиль йўлларимизни сифат кўрсатгичи ва хизмат муддатини ошишига, шу билан бирга маблағларни иқтисод қилинишига эришишимиз мумкин.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ