Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Йўл қопламасидан намуна олиш тартиби ҳақида маълумот

 

 Меъёрий хужжатлар:

1. «Смеси асфальтобетонные, полимерасфальтобетонные, асфальтобетон, полимерасфальтобетон для автомобильных дорог и аэродромов. Технические условия» ГОСТ 9128-2013.

2. ШНК 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари”.

3. ГОСТ 12801-98 «Материалы на основе органических вяжущих для дорожного и аэродромного строительства. Методы испытаний».

 

Синов ишларида фойдаланиладиган жиҳозлар:

Намуналарни ГОСТ 24104 асосан 0,1% аниқликдаги ўлчаш        тарозилари;

Гидравлик пресс SEGEN TEST  0 дан 2000 kN;

Намуналарни ўлчаш учун металл линейка;

Штангенцеркул ШЦ-1;

Намуналарни қайта тайёрлаш учун цилиндрик формалар;

Вакуум ускунаси;

Қуритиш печи.

 

Намуна олишдан мақсад:

  Ётқизилган асфальтобетон қоришмасини сифатини текшириш;

  Қатламларнинг ўзаро илашишини аниқлаш;

  Асфальтобетон қопламасининг қатлам қалинлигини аниқлаш;

  Асфальтобетон қопламасининг зичланганлик коэффициентини аниқлаш;

  Асфальтобетон қопламасининг сув шимувчанлигини аниқлаш;

  Асфальтобетон қопламасининг сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш.

 

Намуна олишда умумий қоида ва технологиялар:

ШНҚ 3.06.03-08 меъёрий ҳужжатининг 10.92-бандига асосан “иссиқ ва иссиқ қоришмалардан қопламалар ётқизилгандан 10 сутка ўтгандан сўнг олинади;

Намуналар фақат ҳаракат тасмаси ўртасидан олинмасдан, қопламалар етарли даражада ҳаракатлар билан зичланмаган жойлардан, ҳамда икки қатнов қисми ёки ҳаракат тасмаси бирлашиши яқинидан ҳам олинади;

Намуналар қоплама кенг бўлмаган жойда 1 км масофада учта; қоплама эни 7 метрдан кенг бўлса ҳар бир 7000 м2 майдон 3 та намуна ҳисобидан олинади;

Намуналар қопламанинг четидан 0,5 м кам бўлмаган жойдан олинади;

Намуналар қопламанинг устки ва остки қатлами биргаликда олинади ва лаборатория шароитида қатламлар бир биридан ажратиб олинади (ГОСТ 12801-98 пункт 4.2).

Намуналарнинг сони ва ўлчамлари лаборатория синов ишлари учун олиш жараёнига қўйиладиган талаблар:

      1. Намуналарининг диаметри қўйидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги керак:

-қумли асфальтобетондан намуна олиш учун 50 мм;

-майда заррали асфальтобетондан намуна олиш учун 70 мм;

-йирик заррали асфальтобетондан намуна олиш учун 100 мм.

        2. Қумли асфальтобетон намунасининг оғирлиги – 1кг, майда заррали асфальтобетон намунасининг оғирлиги – 2кг, йирик заррали асфальтобетон намунасининг оғирлиги – 6 килограммдан кам бўлмаслиги керак.

        3. Намуналар олингандан сўнг улар рақамланади, махсус қутиларга солинади ва намуна олинганлик ҳақидаги далолатнома тузилади.

Далолатномада қўйидагилар кўрсатилади:

  • намуналар олинган санаси;
  • намуналарнинг тартиб рақами;
  • асфальтобетоннинг кўриниши;
  • асфальтбетоннинг тури;
  • асфальтбетоннинг маркаси;
  • намуна олган шахснинг ва подрядчи ташкилот вакилининг имзоси.
  •  

Намунани лаборатория шароитида синаш.

Лаборатория синов ишларини бажаришдан олдин керн намуналари 50°С дан юқори бўлмаган ҳароратда ўзгармас массага келгунича қуритилади.

 

 Намуналарнинг лаборатория шароитида синов-ўлчов ишлари:

  • йўл қопламасининг ёки асосининг қалинлиги;
  • намуналарнинг ўртача зичланганлиги;
  • қатламларнинг ўзаро илашишлиги;
  •  

Асосий синов ишлари бажарилгандан сўнг олинган керн намуналари лабораторияда қайтадан тайёрланади (перформовка). Қайта тайёрланган намуналар қумли печда ёки қуритиш печида 140-150°С да эритилади. Намуналар шпател ёрдамида майдаланиб, цилиндр шаклидаги формаларга солинади.

Қайта тайёрланган намуналарнинг кўрсаткичлари қуйидагича аниқланади:

  • қоришманинг донадорлик таркибини аниқлаш;
  • қоришманинг 0°С, 20 °С ва 50 °С да сиқилишга мустаҳкамлигини аниқлаш;
  • қоришманинг сувга бардошлиги;
  • қоришманинг сув шимувчанлиги;
  •  қоришманинг зичланганлик коэффициенти (олинган керн намуналарининг ўртача зичлигини қайта тайёрланган керн намуналари билан таққослаш).
  •  
  • Давлат инспекциясининг Йўл-қурилиш синов лабораторияси ходимлари томонидан 2018 йилда Республика ҳудудидаги 64 та йўл-қурилиш объектларидан намуналар олинган.

    Намуна олиш пайтида қалинлиги ўлчаб олингандан сўнг қатламларнинг бир-бири билан ва асос билан илашиш (сцепление) мустаҳкамлиги ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатининг 10.103-бандига асосан кўз чамалаш (визуально) орқали баҳоланади.

    ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатининг 10.103-бандига асосан йўл қопламасига ётқизилган асфальтобетон қоришмасидан намуналар олиниб, уларнинг

          - Қалинлиги,

          - Сув шимувчанлиги,

          - Зичланганлик коэффициенти

           Мос равишда ГОСТ 9128-2013 “Смеси асфальтобетонные, полимерасфальтобетонные, асфальтобетон, полимерасфальтобетон для автомобильных дорог и аэродромов. Технические условия” ва ШНҚ 3.06.03-08 “Автомобиль йўллари” меъёрий ҳужжатида қайд этилган талаблар билан таққосланади.

 

        

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ