Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Стандартлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги


          Амалда стандартларни 2 та гуруҳга бўлиш мумкин:

          - маҳсулот сифатини оширишга йўналтирилган стандартлар;

          - маҳсулотларнинг турлари, маркалари ва туркумларининг мақбул миқдорини ўрнатишга йўналтирилган стандартлар.

          Стандартларнинг бундай гуруҳларга бўлиниши стандартлаштиришдан олинадиган иқтисодий самаранинг икки асосий манбаларини ўрнатишга имкон беради:

          - маҳсулот сифатининг ошиши ва ташқи савдо даромадидан олинадиган иқтисодий фойда;

          - бир турдаги маҳсулотнинг ортиқча турли-туманлигини қисқартириш, оммавий ва серияли ишлаб чиқаришни кучайтиришдан олинадиган иқтисодий фойда.

          Стандартлаштириш, ишлаб чиқариш соҳасидан қатъий назар буюмлар ҳаётий циклининг барча босқичларида, яъни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва ишлатиш жараёнларида иқтисодий самара олишни таъминлайди.

          Лойиҳалаш жараёнида олинадиган иқтисодий самара қуйидагилардан ташкил топади:

          - янги тузилмаларда стандарт, унификациялашган ва сотиб олинадиган буюмларни кенг қўллашдан;

          - асосий ишлаб чиқариш воситалари, технологик мосламалар ва жиҳозларни лойиҳалаш бўйича лойиҳа ишлари ҳажмининг қисқаришидан;

          - ишчи чизмалар ва бошқа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва кўпайтириш бўйича ишлар ҳажми камайишидан;

          - янгидан чиқарилаётган техник ҳужжатларни келишиш ва тасдиқлаш учун кетадиган муддатнинг қисқаришидан.

          Ишлаб чиқариш жараёнида олинадиган иқтисодий самара материал ва технологик жиҳозлар, мосламалар ва махсус дастгоҳлар тайёрлаш учун кетадиган ҳаражатларнинг камайиши ҳисобига, тайёрланаётган маҳсулотлар учун бутловчи буюмларни корхонада тайёрлаш ўрнига бошқа ихтисослашган корхонадан арзон нархда сотиб олиш имконияти мавжудлиги ва бошқа қўшимча ҳаражатларнинг камайиши эвазига вужудга келади.

          Бундан ташқари, унификациялаш ва стандартлаштириш маҳсулотни тайёрлашга бўлган умумий меҳнат сарфини камайтиради ва ишлаб чиқариш майдонлари ва ишчи кучини бошқа мақсадлар учун бўшашига шароит яратади.

          Ишлатиш (фойдаланиш) жараёнида иқтисодий самара буюмлар ишончлилигининг ошиши ва таъмирлаш ҳаражатларининг камайиши ҳисобига вужудга келади.

          Шунингдек, стандартнинг иқтисодий самарадорлик кўрсатгичи унинг жорий этилиш кўлами ва амал қилиш муддатига ҳам боғлиқ.


                                               Асосий тушунчалар. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.


               Стандартлаштириш - муайян соҳада фаолиятни тартиблаштириш мақсадида қоидалар ўрнатиш ва уларни қўллаш.

              Стандартлаштириш барча манфаатдор томонлар фойдасига ва иш шароитлари ҳамда хавфсизлик шароитларига риоя этилган ҳолда улар иштирокида, жумладан, ҳамма учун бирдай мақбул иқтисодий самарага эришиш мақсадида амалга оширилади.

          Стандартлаштириш - фан, техника ва илғор тажрибанинг ўзаро узвий ютуқларига асосланади. У техника ривожланишининг бугунини ва келажагини белгилайдиган, узлуксиз, бетўхтов олиб борилиши зарур бўлган муҳим жараёндир.

          Стандарт - стандартлаштириш бўйича меъёрий техник ҳужжат, стандартлаштириш объектига нисбатан меъёрлар, қоидалар, талаблар мажмуини ўрнатади ва масъул ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

              Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

          техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва унинг мақбул даражасини таъминлаш, ҳалқ хўжалигини бошқаришни, ташкил этишни такомиллаштириш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рационал таркибини белгилаш, лойиҳалаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда ихтисослаштиришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш воситаларидан рационал фойдаланиш, моддий ва меҳнат ресурсларини тежаш, соғлиқ ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ҳалқаро иқтисодий-техник ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш, умумжаҳон андозалари бўйича рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришни ва улар экспортини кенгайтириш.

          Бу мақсадларга эришиш учун стандартлаштириш фаолияти қўйидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилиши керак:

        - маҳсулот, хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар ва бутловчи буюмларнинг сифат тафсилотларини комплекс стандартлаштириш асосида тайёр маҳсулот сифатига нисбатан талаблар ўрнатиш;

          - маҳсулот сифат кўрсатгичлари, синаш ва назорат қилиш услублари ва воситаларининг ягона тузумларини ишлаб чиқиш;

          - маҳсулотни мақбул сифатини таъминлаш, унинг турлари, маркалари ва бошқа кўринишларининг керагидан ортиқча кўп хиллигига барҳам бериш мақсадида лойиҳалаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда меъёрлар, талаблар ва услублар белгилаш;

     - ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш, ўзаро алмашинувчанлик даражасини ошириш, буюмларни ишлатиш ва таъмирлаш самарадорлигини оширишнинг муҳим шарти сифатида, маҳсулот ишлаб чиқаришда унификация (бирхиллаштириш)ни ривожлантириш;

          - мамлакатда ўлчашларнинг бирхиллигини ва тўғрилигини таъминлаш, юқори аниқликда ўлчаш услублари ва воситаларини такомиллаштириш;

          - ҳужжатлар юритишнинг ягона тизимини ўрнатиш, шунингдек, фан ва техниканинг муҳим соҳаларида ягона атамалар ва белгилашларни жорий этиш;

          - меҳнат ҳавфсизлиги ва табиий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш соҳаларида стандартлар тизимини ўрнатиш.

          Стандартлаштириш ҳалқ хўжалигида катта аҳамиятига эга. У амалиётда учрайдиган турли-туман буюмларни тўла-тўкис белгиланган ихчам ҳолатларга келтиради, маҳсулот нархининг жиддий арзонлашишига, меҳнат сарфини камайишига, хом ашёдан янада рационал фойдаланишга, машина ва иншоотлар сифати, узоқ муддатга чидамлилиги ва тежамкорлигининг яхшиланишига олиб келади. Стандартлаштириш талабларидан келиб чиқадиган тадбирлар ялпи техника ва технологияни тез суръатда, кенг кўламда жорий этишга, ихтисослашиш ва кооперациянинг, оммавий ишлаб чиқариш, механизация ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг ривожланишига хизмат қилади, ишлаб чиқариш ва техника тараққиётини янада юқори поғонага кўтаради.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ