Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2019 йилнинг давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар тўғрида маълумот.

 

 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2019 йил давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 131 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 2 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 21 та, Ишонч телефони орқали
41 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 67 та мурожаатлар келиб тушган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси- 1 та

Андижон вилояти – 1 та

Бухоро вилояти – 5 та,

Жиззах вилояти – 6 та,

Қашқадарё вилояти – 28 та,

Навоий вилояти – 3 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Самарқанд вилояти – 8 та,

Сурхондарё вилояти – 5 та,

Тошкент вилояти – 15 та,

Фарғона вилояти – 1  та

Хоразм вилояти – 3 та,

Тошкент шаҳри – 52 та

 

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 40 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 49 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 11 та;

Бошқа масалаларига оид 31 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 89 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

- Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 46 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган;

- “Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 43 та тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ