Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2020 йилнинг Ⅰ-чораги ва март давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар тўғрида маълумот.

“Ўзйўлинспекция”га 2020 йилнинг Ⅰ-чораги давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 63 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали 1 та, оғзаки мурожаатлар 37 та (26 таси сайёр қабул, 11 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали 1 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 24 та мурожаатлар келиб тушган.

Андижон вилояти – 4 та,

Бухоро вилояти – 12 та,

Қашқадарё вилояти – 3 та,

Навоий вилояти – 1 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти - 4 та,

Сурхондарё вилояти – 2 та, 

Тошкент вилояти – 4 та,

Фарғона вилояти - 1 та,

Хоразм вилояти – 6 та,

Тошкент шаҳри – 24 та.

(Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Жиззах вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган).

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 14 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 35 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 5 та;

Бошқа масалаларига оид 9 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 49 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 5 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган;

Сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларинининг ҳажмларини тўловдан чиқариб ташлаш бўйича 2 та Талабнома киритилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 1 та ҳолат юзасидан Баённома расмийлаштирилган.

“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 41 та тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган.

Шу жумладан, “Ўзйўлинспекция”га 2020 йилнинг март ойи давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 16 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали 1 та, оғзаки мурожаатлар 6 та (3 таси сайёр қабул, 3 таси ишонч телефони орқали) ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 9 та мурожаатлар келиб тушган.

Қашқадарё вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сурхондарё вилояти – 1 та, 

Тошкент вилояти – 1 та,

Тошкент шаҳри – 10 та

(Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган).

“Ўзйўлинспекция” давлат инспектори томонидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасида 2 та мурожаат юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган, 6 та мурожаат “Манзилли дастур”га киритилиши юзасидан тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган ҳамда 1 та мурожаат тегишлилиги бўйича ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган.

Бундан ташқари, “Ўзйўлинспекция” томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларини ташкил этиш бўйича 2020 йилнинг Ⅰ-ярим йиллик учун жойларда тасдиқланган жадвалга асосан, “Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан Бухоро, Андижон вилоятларида йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ижроси ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2020 йил Ⅰ-ярим йилликда жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан, ҳудудий давлат инспекторлари томонидан Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилган. Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ижроси  ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

“Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилган.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ