Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2020 йилнинг VIII-ойи ҳамда июл-август ойлари якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий маълумот

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2020 йилнинг VIII-ойи якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 105 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 22% га ошган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президент портали ёки ишонч телефони орқали 8 та, оғзаки мурожаатлар 65 та (37 таси сайёр қабул, 28 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали 6 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 26 та мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, “Sizdan telegram” расмий веб-сайти орқали “Ўзйўлинспекция” бошлиқнинг биринчи ўринбосари Т.Тимирбаев томонидан берилган инспекция фаолиятига тааллуқли 28 та масалалар кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та

Андижон вилояти – 5 та,

Бухоро вилояти – 16 та,

Жиззах вилояти – 4 та,

Қашқадарё вилояти – 7 та,

Навоий вилояти – 3 та,

Наманган вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 4 та,

Сирдарё вилояти - 5 та,

Сурхондарё вилояти – 6 та, 

Тошкент вилояти – 8 та,

Фарғона вилояти - 5 та,

Хоразм вилояти – 6 та,

Тошкент шаҳри – 30 та.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 29 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 48 та;

Сунъий нотекисликларга оид -5 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 8 та;

Бошқа масалаларига оид 15 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур 82 та мурожаатларнинг 76 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижроси муддатида таъминланди. Жумладан:

76 та мурожаат бўйича йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланди, шундан: 58 та йўл объектини таъмирлаш бўйича манзилли дастурга киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди, 18 та объектдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди;

8 та мурожаат жойига чиқиб ўрганиш натижасида ижроси таъминланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қолган 15 та мурожаат жойида ўрганилиб, тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга юборилди.

 “Ўзйўлинспекция”га 2020 йилнинг июль-август ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 27 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президент портали ёки ишонч телефони орқали 6 та, оғзаки мурожаатлар 18 та (4 таси сайёр қабул, 13 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали 4 та мурожаатлар келиб тушган.

Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та

Андижон вилояти – 1 та,

Бухоро вилояти – 4 та,

Жиззах вилояти – 1 та,

Қашқадарё вилояти – 3 та,

Навоий вилояти – 1 та,

Наманган вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 1 та,

Сурхондарё вилояти – 1 та, 

Тошкент вилояти – 2 та,

Фарғона вилояти - 2 та,

Тошкент шаҳри – 5 та.

 (Сирдарё, Хоразм вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган).

IIХ

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 8 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 8 та;

Сунъий нотекисликларга оид -5 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 1 та;

Бошқа масалаларига оид 5 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур 21 та мурожаатларнинг 15 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижроси муддатида таъминланди. Қолган 6 та мурожаат муддати етиб келмаганлиги сабабли, назоратга олинган. Жумладан:

15 та мурожаат бўйича йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланди, шундан: 10 та йўл объектини таъмирлаш бўйича манзилли дастурга киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди, 9 та объектдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2020 йил
11 августдаги Е-1072-сонли топшириғига асосан, “Ўзйўлинспекция”га жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган барча мурожаатларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилиши (картотека) бўйича Транспорт вазирлигига 2020 йил 14 август куни 01/02-110-сонли хат билан ижроси таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти томонидан 2020 йил 14 август куни “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Қабулхоналарга тушган мурожаатларни сифатли кўриб чиқилиши борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” 21/1-1742-сонли топшириғи келиб тушган бўлиб, ижроси юзасидан 2020 йил 18 август куни 01/02-416-сонли хат билан жавоб юборилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали
2020 йил 18 июлда фуқаро А.Юлчиев томонидан “МАН русумли автомашинасига 57 тонна юк жойлаштирилиши масаласида амалий ёрдам сўраб” 335075/20-сонли келиб тушган мурожаат, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 21 июлдаги П-Ю-672-сон топшириқ ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли қарорнинг 1-иловаси, 23-банди,
7-қисмига асосан, ушбу мурожаатда келтирилган масалалар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига юклатилганлигини маълум қилиниб, 2020 йил 07 август куни 01/02-108-сонли хат киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига pm.gov.uz  орқали  2020 йил 07 августдаги 45969-r/20-сонли, фуқаро Азизов Немат Ахундадайевич томонидан ““MERRYMED FARM” МЧЖ томонидан олиб келинаётган хомашёларни вазни белгиланган вазндан ортиқ деб топилаётганлиги, контейнерларга имтиёз масалаларини кўриб чиқишда амалий ёрдам сўраб” Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 10 август куни П-А-794-сонли мурожаат “Ўзйўлинспекция” томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаатда келтирилган масала, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли қарорнинг 1-иловаси, 23-банди, 7-қисмига асосан, ушбу мурожаатда келтирилган масалалар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига юклатилганлигини маълум қилиниб,
2020 йил 12 август куни 01/02-109-сонли хат киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2020 йил 2-ярим йилликда жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан,
2020 йил 27 август куни “Жолшылар”маҳалла худудидаги йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилган.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 4 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ижроси  ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

 “Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилган.

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ