Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”нинг 2019 йилдаги фаолияти: рақам ва фактларда

 

 

 

“Ўзйўлинспекция” томонидан 2019 йил давомида салмоқли ишлар бажарилиб, залворли натижаларга эришилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирлик, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги Ф-5445-сон фармойишида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича 3257 та йўл-қурилиш объектларида назорат қилиш ишлари ўтказилган. Шу жумладан:

178 та қуриш, қайта қуриш ва мукаммал таъмирлаш объектларида;

3079 та жорий таъмирлаш, сақлаш ва бошқа объектларда назорат ўтказилди.

 Давлат инспекторлари томонидан аниқланган қоида бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича масъул ходимларга 2682 та ёзма кўрсатма берилди. Шундан – 2635 та кўрсатмадаги қоидабузилишлар бартараф этилган, қолган 47 та кўрсатманинг ижроси ҳам давлат инспекторлари назоратига  олинди.

Кўрсатмаларни ўз муддатида бартараф этмаган масъул шахсларга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш ва аниқланган қоидабузилишларни бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга 221 та  тақдимнома киритилди.

Йўл-қурилиши объектларида қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган ва берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси асосида тегишли чоралар қўлланиши учун 164 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Шулардан 150 таси бўйича маъмурий судлар томонидан 103,6 млн.сўмлик жарима ундириш бўйича қарор қабул қилинди, қолган 14 таси ҳам судда кўриб чиқилмоқда.

Сифатсиз бажарилган 4846,6 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини тўловдан чиқариб ташлаш бўйича буюртмачиларга 58 та талабнома киритилган. Шулардан 1902,1 млн. сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бартараф қилинди.

Сунъий иншоотлар ҳолатини назорат қилиш ишлари юзасидан 162 та объектда, шу жумладан:

8 та қуриш ва реконструкция қилиш,

29 та мукаммал таъмирлаш,

8  та табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва

117 та сақлаш объектларида назорат ишлари ўтказилди.

Натижада – 2 та кўприк авария, 5 та кўприк авария олди ҳолатида ҳамда 3 таси қониқарсиз аҳволда экани аниқланиб, далолатномалар расмийлаштирилди. 2 та кўприкда ҳаракатни тўхтатиш ва вақтинча айланма йўл қуриш, қолган 8 тасида эса керакли йўл белгиларини ўрнатиш ва доимий назорат ўрнатиш лозимлиги тўғрисида – автомобиль йўллари бош бошқармаларига мурожаат қилинди.

Юқоридагилардан ташқари, ўтган 2019 йил давомида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш юзасидан ҳам сезиларли натижаларга эришилди.

Хусусан, йил давомида – жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 131 та мурожаат келиб тушган. 

Мурожаатларнинг 89 таси бўйича йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланди, шундан  46 та  ҳолат юзасидан камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди, 43 та объектни манзилли дастурга киритиш бўйича ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар берилди.

“Ўзйўлинспекция” йўл сифатини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича – ўз ваколат доирасидаги ишларни 2020 йилда ҳам давом эттирмоқда.

Инспекция ахборот хизмати

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ