Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” томонидан Қорақалпоғистонда авария ҳолатидаги кўприк аниқланди

 

2019 йил 1 августда Халқаро аҳамиятдаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 658,5-километрида жойлашган автомобиль кўпригида – “Ўзйўлинспекция”нинг давлат инспектори А.Гобенов томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ҳамда ушбу объектнинг сақловчиси ҳисобланган – Беруний ТЙФУК вакиллари иштирокида назорат ўтказилганда, мазкур кўприкда авария ҳолати аниқланиб, тегишли кўрсатмалар берилган эди.

Кўприкда 2019 йилнинг 8 октябрда қайта назорат ишлари ўтказилди ва бу гал ҳам қўйидагилар аниқланди:

Кўприкнинг – Нукус-Беруний йўналиши бўйича 1-оралиғидаги 3 та балкада кўндаланг ёрилиш пайдо бўлган, 2-оралиқ 5-балкаси синган, шунингдек, 4-ораликдаги 1- ва 2-балкалар синган. Қолаверса, улкан юк транспортларининг қатнови натижасида авария ҳолати юз бериш хавфи мавжуд бўлиб қолган.

Мазкур ҳолат инобатга олиниб, кўприкнинг аниқланган авария ҳолатини бартараф этиш бўйича буюртмачи ташкилотга талабнома хат киритилди.

Бугунги кунда кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.                                 

                                              Инспекция Ахборот хизмати

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ