Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспеция” йўл курилиш ишлари синов лабораторияси: “Сифат – бизнинг кафолат!”

   

Синов лабораторияси – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси (“Ўзйўлинспекция)нинг таркибий тузилмаси хисобланади.

Лабораториянинг асосий вазифалари ва функциялари:

- “Ўзйўлинспекция” ҳудудий бўлинмалари, қолаверса, бошқа ташкилот ва корхоналар буюртмалари асосида, “аккредитация кўлами”га мувофиқ талаб қилинган аниқликда – йўл қурилиш маҳсулотларини, жиҳоз ва конструкцияларини хамда қурилиш объектларидаги йўл қурилиш ишларига оид синовларни ўтказиш; 

- синовларни ўтказиш вақтида – асосланган, холис ахборотни тақдим этиш; 

- лаборатория синовларини ўтказиш учун зарур бўлган моддий-техник базани ривожлантириш ҳамда кадрлар малакасини оширишга йўналтирилган техникавий ва кадрларга оид сиёсатни олиб боришдан иборат.

 

 

Лаборатория йўл қурилиши объектларида – бажарилган ишлар ва қўлланилган маҳсулотлар мувофиқлигини аниқлаш учун қуйидаги ўлчов ва синов амалиётларини ўтказади:

- равонликни, кўндаланг нишабликларни, йўл тўшамаси асоси ва қопламаси геометрик  кўрсаткичларини ўлчайди;

- йўл тўшамаси асоси ва қопламасидан лаборатория синовларини ўтказиш учун намуналар олади;

- қум,  чақиқ тош ва шағал қум аралашмаси, цемент, асфальт-бетоннинг ўзини ва асфальт-бетон қоришмаларини,  йўл эмульсиясини, тупроқнис синовдан ўтказади;

- цемент-бетон таркибини танлайди бошқа синовларни амалга оширади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонлари ва ташкилотларига қарашли синов лабораторияларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш масалаларида консультатив ёрдам кўрсатади.

 

   

  Бу ерда сифат менежмент тизими йўлга қўйилган.  Синовларни ўтказишнинг барча боскичларида, тўғрироғи, намуналарни танлаб олиш ва эҳтиётлаш, асбоб-анжомларнинг техник каровини олиб бориш ва текшириш, ички лаборатория сифат назоратини юргизишда, бундан ташқари таркиб мутахассилари малакасини доимий равишда оширишда ҳам – юқори сифат кўрсаткичларини таъминлаш чоралари ишлаб чиқилган ва унга қатъий равишда амал килинади.

Лабораториянинг доимий шиори: “Сифат – бизнинг кафолат”.

Инспекция Ахборот хизмати

 

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ