Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Инспекция назоратида Олот туманидаги кўприк тикланди

 

2019 йилнинг июль ойида “Ўзйўлинспекция” давлат инспектори М.Бердиев томонидан Бухоро вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси вакиллари иштирокида – Олот туманидаги 4р 77 “Қоракўл-Янгибозор-Хўжадавлат темирйўл бекати” автомобиль йулининг 33-километрида жойлашган кўприк назоратдан ўтказилган.

 

Текширув натижасида мазкур кўприк – учта оралиқ қурилмадан иборат бўлиб, кўприкнинг 1-чи оралиқ қурилмасидаги  6 метрлик плитаси синиб тушган эди. Шу боисдан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва назорат бўлимига хабар берилиб, йўлни ёпиш, Олот туман ЙХХБ билан келишган ҳолда барча зарурий йўл белгилари ва жиҳозлари ўрнатиш, қисқа муддатда кўприк ёнидан вақтинчалик айланиб ўтиш йўлини қуриб, транспорт қатновини шу йўл орқали амалга ошириш лозим эди.

 

 

Мазкур ишлар айнан Бухоро вилояти давлат инспекторлари берган кўрсатма асосида – вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан 2019 йилги жорий таъмирлаш манзилли дастурига киритилди ҳамда йил охирига қадар – пудратчи Олот ТЙФУК томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланди.

 

Инспекция Ахборот хизмати

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ