Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Жомбойдаги инспекция кўмагида тикланган кўприк

 

Ўтган 2019 йилнинг март ойида Самарқанд вилояти Жомбой туманидан ўтувчи 4н-565 “Хўжа-Навбаҳор” автомобиль йўлининг 2-километрида – “Полвонариқ” канали устидан ўтган кўприкдаги сақлаш ишлари бўйича текширув ўтказилиб, ундаги қатор камчиликлар аниқланган эди.

 

Текшириш натижасида, кўприкнинг авария ҳолатига келиб қолгани, унда ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида, транспорт воситаларининг ҳаракатини чекловчи йўл белгилари ўрнатилмагани аниқланиб, пудратчи – Жомбой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига тегишли кўрсатма берилган эди.

Самарқанд вилояти давлат инспекторларининг берган кўрсатмаси асосида, мазкур объект вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан 2019 йилги жорий таъмирлаш манзилли дастурига киритилиб, жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда кўприкда транспорт воситаларининг ҳаракати тикланган.

 

Инспекция Ахборот хизмати

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ