Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Инспекция аралашуви билан Бахмалдаги йўл яхшиланди

   

       Ўтган 2019 йилнинг апрель ойида “Ўзйўлинспекция”нинг Жиззах вилоятидаги давлат инспектори Ж.Қаюмов, шунингдек, вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси масъуллари иштирокида – 4Р 40 “Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал к.-Ғаллаорол ш” автомобиль йўлининг 91-166 км оралиғи назорат текширувидан ўтказилганда – мавжуд 9 метр энликдаги қоплама ўз муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани, автомобиллар ҳаракат хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланган эди.

 

 

        Қопламани тиклаш ва автомашиналар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича – буюртмачи техник назоратчисига ва сақловчи ташкилотга 2019 йил апрель ойида тегишли кўрсатма берилди.

Мазкур кўрсатма асосида тегишли смета ҳужжатли ишлаб чиқилиб, “Жиззах ЙҚТ” УК томонидан ушбу смета ҳужжатлари талаблари асосида – умумий узунлиги 75 километр йўлдаги қопламанинг яроқсиз жойларини – 6 см қалинликда, майда донадор иссиқ асфальтбетон қоплама билан жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

 

 

Инспекция Ахборот хизмати

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ