Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“O‘zbekiston 24” телеканалида – инспекция масъуллари

   

   Аввал хабар берилганидек, 2020 йил 22 январда кучга кирган қонун билан, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 147-моддасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик ҳам йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш билан малакаланган ишлар сифатида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Бу ҳақда “O‘zbekiston 24” телеканалида махсус репортаж намойиш этилди. Унда иштирок этган “Ўзйўлинспекция” масъуллари масала моҳияти ҳақида интервью бериб, шу ҳақда сўз юритишди.                Қуйидаги ҳавола орқали  2020 йил 10 мартда намойиш этилган телевизион шарҳ билан танишишингиз мумкин.

 Telegram каналидаги манзилимиз: https://t.me/uzyulinspeksiya/36

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ