Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” ходимлари “Саховат ва кўмак”ка ўз улушларини қўшишди

       

       

 

         Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятлари, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини намоён этувчи “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бошланган.

Бугунги кунда мазкур савобли ҳаракат сабабли аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари 1 кунлик ойлик маошларини “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига ўтказишди.

 

Инспекция ахборот хизмати

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ