Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Фарғона: йўл қурилишларида аниқланган қоидабузарликлар

 

Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан Республиканинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Фарғона вилоятида ҳам тегишли тадбирлар олиб борилмоқда. Қуйида улардан айримларини келтирамиз.

Вилоятдаги давлат инспекторлари томонидан 4К-860а “Охунбобоев темир йўл станциясига кириш” автомобиль йўлининг 3-6 км қисмини реконструкция қилиш объектидаги лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрганилганда, объектнинг ўнг томон четида – эни ўртача 1 метр ўлчамдаги суғориш ариғини кўчириш бўйича ҳеч қандай ечим кўрсатилмаган. Буюртмачига мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг февраль ойида тегишли кўрсатма тақдим этилиб, мақбул лойихавий ечимга келишилди. Натижада берилган кўрсатма ижроси муддатида таъминланди.

 

 

2020 йилги инвестиция дастурига киритилган, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 208-274 км қисмини айланиб ўтишда 0-15 км қисмини қайта қуриш объектида  – “Ўзйўлинспекция”нинг йўл-қурилиш ишлари синов лабораторияси томонидан йўл қопламасининг остки қатламидан намуналар олинди. Намуналарнинг синов натижалари расмийлаштирилган баённомада қайд этилишича, уларнинг зичлик коээфиценти меъёрий талабларга жавоб бермаган. Аниқроғи иссиқ қоришма қоплама ётқизилгандан сўнг – пастки қатлам зичлик коэффиценти 0,98 дан кам бўлмаслиги шарти таъминланмаган. Қоидабузилишлар юзасидан пудратчи масъул ходимга нисбатан баённома расмийлаштирилди ҳамда маъмурий суднинг қарорига асосан унга нисбатан тегишли моддий жарима белгиланди. Шу билан бирга, қоидабузилишни бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилиб, ижроси таъминланди.

 

 

Умуман олганда, жорий йилнинг январь–май ойларида Фарғона вилояти ҳудудидаги автомобиль йўллари, кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари юзасидан 24 та қоидабузилишлар аниқланган.

Инспекция Ахборот хизмати

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ