Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” аралашуви билан Тошкент вилоятидаги мурожаатчининг манзили яқин бўлди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани “Қорасу-1” мавзесида яшовчи фуқаро Е.Кривенко томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали “Ўзйўлинспекция”га йўналтирилган мурожаат келиб тушди. Унда – “Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтувчи, янги қурилаётган 19,2 км узунликдаги автомобиль йўлинининг ПК 106 ўнг томонидан туташувчи кўчанинг тўсиқлар билан ёпиб қўйилганлиги, бу эса Қибрай туманидаги “Жаннатмакон” ва “Берег ветров” қишлоқларида яшовчи фуқароларга қийинчилик туғдираётгани баён қилинган эди.

Мурожаат “Ўзйўлинспекция” давлат инспекторлари, шунингдек, “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК, Тошкент КФУК вакили ҳамда мурожаатчи фуқаро иштирокида жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Тошкент вилояти Қибрай тумани “Жаннатмакон” ва “Берег ветров” қишлоқларидан чиқувчи йўлнинг – янги қурилаётган “Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 км узунликдаги автомобиль йўлининг ПК102+28 ўнг томонида боғловчи туташмасида канализация тармоқларига тегишли темирбетон қувурини кўчириш ишлари олиб борилаётганлиги, шу сабаб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинчалик чеклаб қўйилганлиги маълум бўлди.

Мутахассислар “Май” МФЙ раҳбарияти ва мурожаатчи билан келишган ҳолда, автотранспорт воситаларининг – Тошкент вилояти Қибрай тумани “Жаннатмакон” ва “Берег ветров” қишлоқларига – “Жунсиз” аҳоли пункти томонидан кирувчи йўлдан ҳаракатланишга келишилди. Бугунги кунда ушбу йўлга шағал тўкиб қўйилганлиги сабабли, пудратчи томонидан текислаб, зичлаш ишлари жойида бажарилди ва автотранспорт воситалари ҳаракатланиши ташкил қилинди.

Шу билан мурожаатчининг талаблари тўлиқ қондирилди ва у “Ўзйўлинспекция” вакилларига миннатдорлик билдирди.

Инспекция ахборот хизмати

 

 

 

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ