Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Пойтахтдаги янги кўчалар қурилишлари – инспекция назоратида

 

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йил қўшимча ижтимоий ва инфратузилма обьектларини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек, ҳукуматнинг 2020 йил 8 майдаги 13-сонли йиғилиш баёни қарори асосида – пойтахтимиздаги талай йўл ва кўчалар янгидан қурилиб, таъмирланиб борилмоқда.

Юқорида номи келтирилган ҳужжатлар, хусусан, 13-сонли йиғилиш баёни қарорининг 3-бандига кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига – янгидан қурилаётган объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини назоратга олиш юклатилган.

Маълумот тарзида келтириш ўринлики, ҳукуматнинг мазкур қарорига асосан янгидан қуриладиган ва таъмирланадиган пойтахт кўчаларининг умумий узунлиги – 34,61 километрни ташкил этади. Йил охирига ҳамда қисман кейинги йил бошига қадар давом этадиган мазкур қурилиш ва таъмирлаш жараёнларининг салмоқли қисми якунланиш арафасида.

Хусусан, Сергели, Олмазор, Мирзо Улуғбек, (қисман Шайхонтоҳур) туманларидаги кўчалар янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган бўлса, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод, Яшнобод, (қисман Мирзо Улуғбек) туманларидаги объектлар – 2020 йил охири ва 2021 йилнинг 1-чорагида поёнига етади.

Таъкидлаб ўтмоқчимизки, мазкур объектлардаги – йўл асосини қуриш, асфальт-бетон ва цемент-бетон қопламаларни ётқизиш, темир-бетон лотокларни монтаж қилиш, пиёдалар йўлаклари, велосипедлар учун майдончалар барпо қилиш ҳамда ёритиш ва суғориш тизимларини монтаж қилиш каби ишлар – инспекция мутасаддиларининг доимий назоратида бўлади.

Инспекция Ахборот хизмати

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ