Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Асосий функциялари

 Юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

 Буюртмачи ташкилотларга автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажаришга рухсатномалар беради;

 Йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги мониторинги олиб борилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;

 Ишларни бажарувчиларда ва хизматлар кўрсатувчи лойиҳа ва пудрат ташкилотларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган лойиҳа ва қурилиш фаолиятининг лицензияланадиган турларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжудлигини назорат қилади;

 Бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати, уларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишни таъминлайди;

 Бажариладиган ишлар, шунингдек йўл қурилиши объектида қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат тартибида синаб кўради, суратга олади ва ўлчайди;

 Мавжуд йўллар ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини уларни қайта тиклаш ёки реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан шартнома асосида текширади;

 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;

 Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган ташкилотларнинг қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга бўлган ҳуқуқига берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига киритади;

 Қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш доирасида:

йўллар ва сунъий иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ва конструктив элементларининг авария ҳолатидалиги сабабларини текшириш бўйича техникавий комиссиялар ишида иштирок этади;

Техник ва муаллифлик назорати хизматлари ҳамда идоралар ва бошқа ташкилотларнинг синаш йўл-қурилиш лабораториялари фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради;

Йўл қурилиши юзасидан шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш бўйича:

  Йўл қурилиши соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ишлаб чиқади ва ишлаб чиқишда иштирок этади;

  Йўл қурилиши юзасидан шаҳарсозлик қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни мустақил ишлаб чиқади ва ишлаб чиқишда иштирок этади;

 Йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш соҳасида;

 Мониторинг натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, йўл қурилиши сифати, шунингдек йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи методик ҳужжатларнинг норматив талабларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

 «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда сифат бўйича халқаро талабларга мувофиқ йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб боради;

 Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини таъминлаш, автомобиль йўллари соҳасида шаҳарсозлик қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари бўйича бошқа ваколатли давлат органлари, илмий-тадқиқот, синаш, лойиҳа ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.




Галерея

САВОЛ БЕРИШ