Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Ўзб

Асосий вазифалари

 

   Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

    Қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш;

   Йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;

  Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни қонун ҳужжатларига мувофиқ стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини   амалга ошириш;

  Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.

  «Ўзйўлинспекция» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.




Галерея

САВОЛ БЕРИШ