Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Инспекция

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4954-сонли Фармонинг 5-банди билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиши ишлари сифатини назорат қилиш Давлат Инспекцияси” ташкил этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини   ташкил  этиш   тўғрисида”ги 166-сонли қарори билан Инспекциянинг ташкилий тузилмаси ва Низоми тасдиқланган. Низомда Инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб - йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш белгиланган.




Галерея

САВОЛ БЕРИШ