Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

Ўзб

Умумий маълумотлар

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги 166-сонли Қарорига асосан Иш фаолиятини ташкиллаштириш учун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчаси 68 уйга жойлаштирилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3187-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Каримов Жамшид Абдухамидович тайинланди.

       Шунингдек, 2017 йил 14 сентябрдаги “Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясида раҳбарлик ва хизмат вазифалари тақсимоти тўғрисида”ги №1-и/ч-сонли буйриғи билан хизмат вазифалари тақсимоти тасдиқланди.

      Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2017 йил 22 август куни Давлат инспекцияси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 538975-сон билан қайд этилган гувоҳнома берилди ҳамда Давлат статистикаси ҳисобига қўйилди ва қуйидаги кодлар берилди.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами - 305032312.

Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат классификатори - 84111.

Давлат бошқарув органларини тавсифлаш тизими коди - 06174.

Корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат классификатори - 27292835.

Маъмурий-ҳудудий тузилмаларини белгилаш тизими идоравий статистик коди - 1726269.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган Инспекциянинг муҳри ясатилди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг вертуал қабулхонаси - pm.gov.uz , Давлат ташкилотлардан электрон ҳужжатларни қабул қилиш почтаси - dyi@exat.uz Умумий электрон почтаси - info@dyi.uz уланди. Маълумотлар алмашинувини қулай ва тезкор амалга ошириш учун ҳар бир ҳодимнинг ўзида электрон почтаси мавжуд.

 




Галерея

САВОЛ БЕРИШ