Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йул курилишида сифатсиз бетон махсулотларини ишлатганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўлларнинг қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми ?

Мурожаат қилинг. Мурожаатингиз жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз ҳалқимиз учун узоқ муддат ҳизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қўрилишини назорат қилиш.

ЎЗБЕКИСТОН РЕПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИ

          2018 йилнинг 23-июлдаги  №ЎРҚ 486-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган  “Автомобиль йўллари  тўғрисида”ги Қонунига  қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.                                                                                                                            

              4-модда:                                                                                                                                                  

          “Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, автомобиль соҳасидаги махсус ваколатли орган (бундан буён матнда махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади” .                                                                                                                  

               61-модда:.

             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг автомобиль йўллари соҳасидаги ваколатлари .           

             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:                                                                                                                     

              Йўл қурилиши, йўл –қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини назорат қилади;                                                             

              Қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этади;                    

              Автомобиль йўллари соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;                                                                                                                                                        

             Йўл қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштиришга доир ишларни амалга оширади;                                                                                

             Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожатларига кўра йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини аниқлайди;                                                                                                                           

             Йўл объектларидан фойдаланишга доир ишларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.                                                                                                                                           

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

           Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар Олий  Мажлис  Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 26 июнда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган. 




Галерея

САВОЛ БЕРИШ