Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида 2020 йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2020 йил давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 172 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 31% га ошган (2019 йил давомида 131 та мурожаат келиб тушган).

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
13 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 16 та, Ишонч телефони орқали, 113 та (69 таси сайёр қабул, 44 таси ишонч телефони орқали), “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 30 та мурожаатлар келиб тушган. (1-жадвал)

 

2020 йил

2019 йил

Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та

Бухоро вилояти – 18 та,

Андижон вилояти – 10 та,

Жиззах вилояти – 9 та,

Қашқадарё вилояти – 15 та,

Навоий вилояти – 6 та,

Наманган вилояти – 5 та,

Самарқанд вилояти – 9 та,

Сирдарё вилояти – 10 та,

Сурхондарё вилояти – 11 та,

Тошкент вилояти – 18 та,

Фарғона вилояти – 10  та

Хоразм вилояти – 7 та,

Тошкент шаҳри – 40 та

Қорақалпоғистон Республикаси- 1 та

Бухоро вилояти – 5 та,

Андижон вилояти – 1 та,

Жиззах вилояти – 6 та,

Қашқадарё вилояти – 28 та,

Навоий вилояти – 3 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Самарқанд вилояти – 8 та,

Сирдарё вилояти – 0

Сурхондарё вилояти – 5 та,

Тошкент вилояти – 15 та,

Фарғона вилояти – 1  та

Хоразм вилояти – 3 та,

Тошкент шаҳри – 52 та

 

 

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид-38 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 85 - та;

Сунъий нотекисликларга оид -13 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид - 12 та;

Бошқа масалаларига оид - 24 та мурожаатлар келиб тушган.

 “Ўзйўлинспекция” томонидан жами 148 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 29 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилиб, ижроси таъминланган;

“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 94 таси бўйича йўл объектларини таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилган, 25 таси бўйича тегишли ташкилотларга камчиликларни бартараф қилиш юзасидан хатлар чиқарилган

 “Ўзйўлинспекция” томонидан 2020 йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан барча вилоят ва шаҳарларда сайёр қабул ўтказилган бўлиб, Булар:

Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та

Бухоро вилояти – 13 та,

Андижон вилояти – 9 та,

Жиззах вилояти – 2 та,

Қашқадарё вилояти – 5 та,

Навоий вилояти – 2 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти – 8 та,

Сурхондарё вилояти – 3 та,

Тошкент вилояти – 3 та,

Фарғона вилояти – 5  та

Хоразм вилояти – 4 та,

Тошкент шаҳри – 6 та

“Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан 2020 йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан қуйидаги вилоятларда сайёр қабуллар ўтказилди.  

Бухоро вилояти – 11 та,

Андижон вилояти – 4 та,

Жиззах вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти – 4 та,

Тошкент вилояти – 3 та,

Фарғона вилояти – 2  та

Тошкент шаҳри – 3 та

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 32 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2020 йил давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан қуйидаги ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та

Бухоро вилояти – 2 та,

Андижон вилояти – 5 та,

Қашқадарё вилояти – 5 та,

Навоий вилояти – 2 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Сирдарё вилояти – 4 та,

Сурхондарё вилояти – 3 та,

Фарғона вилояти – 2  та

Хоразм вилояти – 4 та,

Тошкент шаҳри – 3 та

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 37 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ