Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида 2020 йилнинг 27 сентябрь-26 октябрь ойи якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2020 йил давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 172 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 31% га ошган (2019 йил давомида 131 та мурожаат келиб тушган).

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали
13 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 16 та, Ишонч телефони орқали, 113 та (69 таси сайёр қабул, 44 таси ишонч телефони орқали), “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 30 та мурожаатлар келиб тушган. (1-жадвал)

 

2020 йил

2019 йил

Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та

Бухоро вилояти – 18 та,

Андижон вилояти – 10 та,

Жиззах вилояти – 9 та,

Қашқадарё вилояти – 15 та,

Навоий вилояти – 6 та,

Наманган вилояти – 5 та,

Самарқанд вилояти – 9 та,

Сирдарё вилояти – 10 та,

Сурхондарё вилояти – 11 та,

Тошкент вилояти – 18 та,

Фарғона вилояти – 10  та

Хоразм вилояти – 7 та,

Тошкент шаҳри – 40 та

Қорақалпоғистон Республикаси- 1 та

Бухоро вилояти – 5 та,

Андижон вилояти – 1 та,

Жиззах вилояти – 6 та,

Қашқадарё вилояти – 28 та,

Навоий вилояти – 3 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Самарқанд вилояти – 8 та,

Сирдарё вилояти – 0

Сурхондарё вилояти – 5 та,

Тошкент вилояти – 15 та,

Фарғона вилояти – 1  та

Хоразм вилояти – 3 та,

Тошкент шаҳри – 52 та

 

 

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид-38 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 85 - та;

Сунъий нотекисликларга оид -13 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид - 12 та;

Бошқа масалаларига оид - 24 та мурожаатлар келиб тушган.

 “Ўзйўлинспекция” томонидан жами 148 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 29 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилиб, ижроси таъминланган;

“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 94 таси бўйича йўл объектларини таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилган, 25 таси бўйича тегишли ташкилотларга камчиликларни бартараф қилиш юзасидан хатлар чиқарилган

 “Ўзйўлинспекция” томонидан 2020 йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан барча вилоят ва шаҳарларда сайёр қабул ўтказилган бўлиб, Булар:

Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та

Бухоро вилояти – 13 та,

Андижон вилояти – 9 та,

Жиззах вилояти – 2 та,

Қашқадарё вилояти – 5 та,

Навоий вилояти – 2 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти – 8 та,

Сурхондарё вилояти – 3 та,

Тошкент вилояти – 3 та,

Фарғона вилояти – 5  та

Хоразм вилояти – 4 та,

Тошкент шаҳри – 6 та

“Ўзйўлинспекция” раҳбарияти томонидан 2020 йил учун “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойида ўрганиб чиқиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан қуйидаги вилоятларда сайёр қабуллар ўтказилди.  

Бухоро вилояти – 11 та,

Андижон вилояти – 4 та,

Жиззах вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти – 4 та,

Тошкент вилояти – 3 та,

Фарғона вилояти – 2  та

Тошкент шаҳри – 3 та

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 32 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2020 йил давомида Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан қуйидаги ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси- 4 та

Бухоро вилояти – 2 та,

Андижон вилояти – 5 та,

Қашқадарё вилояти – 5 та,

Навоий вилояти – 2 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Сирдарё вилояти – 4 та,

Сурхондарё вилояти – 3 та,

Фарғона вилояти – 2  та

Хоразм вилояти – 4 та,

Тошкент шаҳри – 3 та

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 37 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёнлари ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ҳудудий давлат инспекторлари томонидан ижроси таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2020 йилнинг октябрь якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами
13 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президент портали ёки ишонч телефони орқали 1 та, оғзаки мурожаатлар 8 та (4 таси сайёр қабул, 4 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали 3 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 1 та мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, “Sizdan telegram” расмий веб-сайти орқали “Ўзйўлинспекция” бошлиқнинг биринчи ўринбосари Т.Тимирбаев томонидан берилган инспекция фаолиятига тааллуқли 2 та масалалар кўриб чиқилди.

Жиззах вилояти – 2 та,

Қашқадарё вилояти – 1 та,

Навоий вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 2 та,

Сирдарё вилояти - 1 та,

Сурхондарё вилояти – 1 та, 

Тошкент вилояти – 3 та,

Тошкент шаҳри – 1 та.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 2 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 5 та;

Сунъий нотекисликларга оид -1 та;

Бошқа масалаларига оид 1 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур 13 та мурожаатларнинг 9 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижроси муддатида таъминланди. Қолган 4 та мурожаат ижроси назоратга олинган. Жумладан:

7 та мурожаат бўйича йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланди, шундан: 6 та йўл объектини таъмирлаш бўйича манзилли дастурга киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди, 1 та объектдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди;

Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2020 йил 21 сентябрдаги Е-1274-сонли топшириғи ижроси юзасидан, “Ўзйўлинспекция” томонидан 2020 йил 30 сентябрь куни 01/02-525-сонли жавоб хати юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
 09 октябрдаги 31/1-198-сонли топшириғи ижроси юзасидан, “Ўзйўлинспекция” томонидан 14.10.2020 йил 01/02-574-сонли хат Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
9 октябрдаги 637-сон қарори ҳамда Транспорт вазирлигининг 2020 йил
13 октябрдаги 202-сон буйруғи ижроси юзасидан “Ўзйўлинспекция” нинг 20.10.2020 йил  87-сонли буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Шунингдек, “Ўзйўлинспекция” ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан 2020 йил 2-ярим йиллигида жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш Режа-жадвалига асосан, 15.10.2020 йил Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Ғофур Ғулом” маҳалла худудидаги йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан онлайн сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулида келиб тушган масалалар ижроси юзасидан йиғилиш баёни билан чора-тадбирлар режаси расмийлаштирилди.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 2 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ижроси  ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

 “Ўзйўлинспекция” ҳудудий бўлинма раҳбарлари томонидан 2020 йил 2-ярим йиллигида жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш Режа-жадвалига асосан, 30.09.2020 йил Навоий вилояти Хатирчи тумани “Маданият” маҳалла худудидаги йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан онлайн сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабулида келиб тушган масалалар ижроси юзасидан йиғилиш баёни билан чора-тадбирлар режаси расмийлаштирилди.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 2 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ижроси  ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

Бундан ташқари, “Ўзйўлинспекция”нинг концелярия мудири Д.Фазиловага касаллик варақаси очилганлиги сабабли, 26 сентябрдан
21 октябрь кунига қадар, Е-хат, электрон почта, е-ижро орқали “Ўзйўлинспекция”га келган жами 118 та ҳар хил турдаги ҳужжатларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириб, раҳбариятга киритилган. Мазкур ҳужжатлар раҳбарият топшириғи билан масъулларга етказилган. “Ўзйўлинспекция”га келиб тушган жами 118 та хат-ҳужжатларнинг 19 таси маълумот учун қабул қилинган ва 99 таси назоратга олинган.

Шунингдек, “Ўзйўлинспекция” фаолиятига доир жами 81 та чиқиш хатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, тегишли манзилларга етказилган.

 “Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилган.

 

 

2020 йилнинг VIII-ойи ҳамда июл-август ойлари якуни бўйича  Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш  ҳолати юзасидан таҳлилий

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2020 йилнинг VIII-ойи якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 105 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 22% га ошган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президент портали ёки ишонч телефони орқали 8 та, оғзаки мурожаатлар 65 та (37 таси сайёр қабул, 28 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали 6 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 26 та мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, “Sizdan telegram” расмий веб-сайти орқали “Ўзйўлинспекция” бошлиқнинг биринчи ўринбосари Т.Тимирбаев томонидан берилган инспекция фаолиятига тааллуқли 28 та масалалар кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та

Андижон вилояти – 5 та,

Бухоро вилояти – 16 та,

Жиззах вилояти – 4 та,

Қашқадарё вилояти – 7 та,

Навоий вилояти – 3 та,

Наманган вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 4 та,

Сирдарё вилояти - 5 та,

Сурхондарё вилояти – 6 та, 

Тошкент вилояти – 8 та,

Фарғона вилояти - 5 та,

Хоразм вилояти – 6 та,

Тошкент шаҳри – 30 та.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 29 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 48 та;

Сунъий нотекисликларга оид -5 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 8 та;

Бошқа масалаларига оид 15 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур 82 та мурожаатларнинг 76 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижроси муддатида таъминланди. Жумладан:

76 та мурожаат бўйича йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланди, шундан: 58 та йўл объектини таъмирлаш бўйича манзилли дастурга киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди, 18 та объектдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди;

8 та мурожаат жойига чиқиб ўрганиш натижасида ижроси таъминланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қолган 15 та мурожаат жойида ўрганилиб, тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга юборилди.

 “Ўзйўлинспекция”га 2020 йилнинг июль-август ойлари давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 27 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президент портали ёки ишонч телефони орқали 6 та, оғзаки мурожаатлар 18 та (4 таси сайёр қабул, 13 таси ишонч телефони орқали), тўғридан-тўғри ёки почта орқали 4 та мурожаатлар келиб тушган.

Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та

Андижон вилояти – 1 та,

Бухоро вилояти – 4 та,

Жиззах вилояти – 1 та,

Қашқадарё вилояти – 3 та,

Навоий вилояти – 1 та,

Наманган вилояти – 2 та,

Самарқанд вилояти – 1 та,

Сурхондарё вилояти – 1 та, 

Тошкент вилояти – 2 та,

Фарғона вилояти - 2 та,

Тошкент шаҳри – 5 та.

 (Сирдарё, Хоразм вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган).

IIХ

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 8 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 8 та;

Сунъий нотекисликларга оид -5 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 1 та;

Бошқа масалаларига оид 5 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур 21 та мурожаатларнинг 15 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб ижроси муддатида таъминланди. Қолган 6 та мурожаат муддати етиб келмаганлиги сабабли, назоратга олинган. Жумладан:

15 та мурожаат бўйича йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланди, шундан: 10 та йўл объектини таъмирлаш бўйича манзилли дастурга киритиш юзасидан ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди, 9 та объектдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2020 йил
11 августдаги Е-1072-сонли топшириғига асосан, “Ўзйўлинспекция”га жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган барча мурожаатларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилиши (картотека) бўйича Транспорт вазирлигига 2020 йил 14 август куни 01/02-110-сонли хат билан ижроси таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти томонидан 2020 йил 14 август куни “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Қабулхоналарга тушган мурожаатларни сифатли кўриб чиқилиши борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” 21/1-1742-сонли топшириғи келиб тушган бўлиб, ижроси юзасидан 2020 йил 18 август куни 01/02-416-сонли хат билан жавоб юборилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали
2020 йил 18 июлда фуқаро А.Юлчиев томонидан “МАН русумли автомашинасига 57 тонна юк жойлаштирилиши масаласида амалий ёрдам сўраб” 335075/20-сонли келиб тушган мурожаат, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 21 июлдаги П-Ю-672-сон топшириқ ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли қарорнинг 1-иловаси, 23-банди,
7-қисмига асосан, ушбу мурожаатда келтирилган масалалар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига юклатилганлигини маълум қилиниб, 2020 йил 07 август куни 01/02-108-сонли хат киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига pm.gov.uz  орқали  2020 йил 07 августдаги 45969-r/20-сонли, фуқаро Азизов Немат Ахундадайевич томонидан ““MERRYMED FARM” МЧЖ томонидан олиб келинаётган хомашёларни вазни белгиланган вазндан ортиқ деб топилаётганлиги, контейнерларга имтиёз масалаларини кўриб чиқишда амалий ёрдам сўраб” Транспорт вазирлиги томонидан 2020 йил 10 август куни П-А-794-сонли мурожаат “Ўзйўлинспекция” томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур мурожаатда келтирилган масала, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли қарорнинг 1-иловаси, 23-банди, 7-қисмига асосан, ушбу мурожаатда келтирилган масалалар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига юклатилганлигини маълум қилиниб,
2020 йил 12 август куни 01/02-109-сонли хат киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, “Ўзйўлинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари томонидан 2020 йил 2-ярим йилликда жойларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр шахсий қабул қилиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга асосан,
2020 йил 27 август куни “Жолшылар”маҳалла худудидаги йўллар ҳолати бўйича муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказилган.

Ушбу қабулда жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 4 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш баёни ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ҳамда ижроси  ҳудудий давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган.

 “Ўзйўлинспекция”га келиб тушган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” қонун талаблари асосида кўриб чиқилиши, мурожаат муаллифларига хатлар юборилиши, буюртмачи, ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига мурожаат мазмунидан келиб чиққан ҳолда таклифлар киритилиши, юқори турувчи органларга белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этилиши ҳамда “Ўзйўлинспекция” веб-сайтига мурожаатлар бўйича маълумотлар киритилиши тизимли равишда амалга оширилган.

 

 

 


2019 йилнинг 4-чораги ҳамда йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий 
Маълумот

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2019 йил давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 131 та мурожаатлар келиб тушган. 
Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 2 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 21 та, Ишонч телефони орқали 41 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 67 та мурожаатлар келиб тушган. 
Қорақалпоғистон Республикаси- 1 та
Андижон вилояти – 1 та 
Бухоро вилояти – 5 та,
Жиззах вилояти – 6 та,
Қашқадарё вилояти – 28 та,
Навоий вилояти – 3 та,
Наманган вилояти – 3 та,
Самарқанд вилояти – 8 та,
Сурхондарё вилояти – 5 та,
Тошкент вилояти – 15 та,
Фарғона вилояти – 1  та
Хоразм вилояти – 3 та,
Тошкент шаҳри – 52 та 
(Сирдарё вилояти бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаат келиб тушмаган).
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида: 
Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 40 та;
Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 49 та;
Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 11 та;
Бошқа масалаларига оид 31 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 89 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 46 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган;
“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 43 та тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган.
Мазкур 2019 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида  аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 46 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалардан 44 таси белгиланган муддатларда ижроси таъминланган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатма ижроси юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган. 2 та кўрсатма ижроси тўлиқ таъминланмаган.
“Ўзйўлинспекция”га 2019 йилнинг 4-чораги давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 36 та мурожаатлар келиб тушган. 
Шундан, “Ўзйўлинспекция”га почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 8 та, Ишонч телефони орқали 20 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 8 та мурожаатлар келиб тушган. 
Андижон вилояти – 1 та 
Бухоро вилояти – 2 та,
Жиззах вилояти – 2 та,
Қашқадарё вилояти – 10 та,
Навоий вилояти – 2 та,
Наманган вилояти – 1 та,
Самарқанд вилояти – 1 та,
Сурхондарё вилояти – 1 та,
Тошкент вилояти – 5 та,
Фарғона вилояти – 1  та
Тошкент шаҳри – 10 та 
(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаат келиб тушмаган).
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл-сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида: 
Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 10 та;
Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 19 та;
Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 4 та;
Бошқа масалаларига оид 3 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 29 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:
аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 7 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган;
“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 14 та тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган.
Мазкур 4-чорак давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 7 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалардан 
барчаси белгиланган муддатларда ижроси таъминланган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатма ижроси юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган.

Галерея

САВОЛ БЕРИШ