Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

"Ўзйўлинспекция"да 2019 йилнинг 4-чораги ҳамда йил якуни бўйича Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан таҳлилий МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига 2019 йил давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 131 та мурожаатлар келиб тушган.

Шулардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти портали орқали 2 та, Почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 21 та, Ишонч телефони орқали
41 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 67 та мурожаатлар келиб тушган. (1-жадвал)

Қорақалпоғистон Республикаси- 1 та

Андижон вилояти – 1 та

Бухоро вилояти – 5 та,

Жиззах вилояти – 6 та,

Қашқадарё вилояти – 28 та,

Навоий вилояти – 3 та,

Наманган вилояти – 3 та,

Самарқанд вилояти – 8 та,

Сурхондарё вилояти – 5 та,

Тошкент вилояти – 15 та,

Фарғона вилояти – 1  та

Хоразм вилояти – 3 та,

Тошкент шаҳри – 52 та

(Сирдарё вилояти бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаат келиб тушмаган).

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 40 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 49 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 11 та;

Бошқа масалаларига оид 31 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 89 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 46 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган;

“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 43 та тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган.

Мазкур 2019 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида  аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 46 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалардан 44 таси белгиланган муддатларда ижроси таъминланган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатма ижроси юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган. 2 та кўрсатма ижроси тўлиқ таъминланмаган.

“Ўзйўлинспекция”га 2019 йилнинг 4-чораги давомида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 36 та мурожаатлар келиб тушган.

Шундан, “Ўзйўлинспекция”га почта алоқа воситалари ва тўғридан-тўғри 8 та, Ишонч телефони орқали 20 та ва “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали 8 та мурожаатлар келиб тушган. (2-жадвал)

Андижон вилояти – 1 та

Бухоро вилояти – 2 та,

Жиззах вилояти – 2 та,

Қашқадарё вилояти – 10 та,

Навоий вилояти – 2 та,

Наманган вилояти – 1 та,

Самарқанд вилояти – 1 та,

Сурхондарё вилояти – 1 та,

Тошкент вилояти – 5 та,

Фарғона вилояти – 1  та

Тошкент шаҳри – 10 та

(Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари бўйича Жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаат келиб тушмаган).

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш ва йўл-сифат кўрсаткичларини аниқлаш натижасида:

Йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид 10 та;

Шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлашга оид 19 та;

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид 4 та;

Бошқа масалаларига оид 3 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзйўлинспекция” томонидан жами 29 маротаба сифат кўрсаткичи аниқланган бўлиб, шундан:

аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 7 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган;

“Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 14 та тегишли сектор ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритилган.

Мазкур 4-чорак давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 7 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалардан
барчаси белгиланган муддатларда ижроси таъминланган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатма ижроси юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган.

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ