Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция” фаолияти “Шаффоф қурилиш” тизими билан уйғунлаштирилади

2019 йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4464-сонли қарори қабул қилинган, унга мувофиқ, Қурилиш вазирлиги фаолиятига «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими жорий этилиши белгиланган эди.

Хўш, ушбу тизим қандай афзалликларга эга?

Бу тизим орқали объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ҳамда бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилади.

Унда, шунингдек, объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар акс эттирилади. Тизим қурилиш жараёнини назорат ва мониторинг қилишда – уларни рўйхатга олиш, ҳудудий назорат инспекциялари томонидан амалга оширилаётган сифат назоратларини ҳамда кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш ва уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар ўз ичига олади.

Қурилиш назорати тўлиқ рақамлаштириладиган бўлса, табийки, назорат инспекторларига қулайлик туғилиши баробарида, инспекторлар фаолиятининг ўзини ҳам тўлиқ назорат қилиш таъминланади. Натижада коррупциянинг олди олиниб, жараён шаффофлашади. Ортиқча сарсонгарчилик ва қоғозбозликка барҳам берилади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ҳам ушбу тизимга уланиши устидаги ишлар ўз якунига етиб бормоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Республикада умумий ҳисобда 5515 та объектда – йўл қурилиши, реконструкцияси ва таъмирлаш ва сақлаш ишлари давом эттирилмоқда. Инспекция тузилмасида 43 нафар инспектор фаолият кўрсатаётганлиги инобатга олинса, уларнинг ҳар бирига ўртача 128 та объект тўғри келади.

“Шаффоф қурилиш” тизимига уйғунлашув эса – Инспекция фаолиятида ҳам туб бурилиш ясайди. Чунки инспекторларга объектларда қисқа вақтда сифат назорати ўтказиш, уни бирма-бир оқ қоғозга тушириш анча мушкуллиги сабаб, мазкур тизим объектни ҳам сифатли, ҳам тез назорат қилиб, жамланма маълумотларни тахлил этиб, зарурий ҳулосалар қабул қилиш имконини беради.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, 2020 йил 1 августдан бошлаб ушбу тизим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти қурилишларида тўлиқ ишга туширилди. 2021 йил бошидан мамлакатнинг барча ҳудудларини ушбу тизим билан тўлиқ қамраб олиш кўзда тутилган.

                                                                                                                                                                  Инспекция Ахборот хизмати

                                                                                                                                                                                                26.11.2020 й.

Галерея

САВОЛ БЕРИШ