Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Фарғонадаги таъмирланган кўприкда ҳаракат тикланди

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳудудида, 4к-872б “Каллахўр қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг 0,3-км қисмида жойлашган, Катта Фарғона канали устидан ўтувчи кўприк – 2018 йилда транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиб қўйилган эди.

Узунлиги  – 35,4, қатнов қисми кенглиги – 9,2, пиёдалар йўлаги кенглиги эса – 0,6х2 метрни ташкил этган мазкур темир-бетон кўприк 1985-1986 йилларда қурилган бўлиб, кейинги даврда унинг балкалари ва таянч қисмлари силжиб, нураган, деформациялар натижасида қатнов қисмида ҳам ёриқлар ҳосил бўлган эди. Табиийки, унинг ёпилишини – фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсади билан изоҳлаш мумкин.

 

Мазкур носоз кўприк Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, Фарғона вилоятидаги умумий фойдаланишда бўлган автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш бўйича 2020 йил учун шакллантирилган “Манзилли рўйхат”га асосан таъмирланди. Кўприкдаги қурилиш-монтаж ишлари – “Ўзйўлинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси давлат инспекторларининг доимий назоратида бўлди.

Жумладан, кўприк мустаҳкамлигини оширишга доир – смета ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича, бундан ташқари, бевосита қурилиш-монтаж ишлари бажарилишида пудратчи томонидан йўл қўйилган қоидабузилишларни бартараф этишга оид – бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси ўз вақтида таъминланди.

Бугунги кунда мазкур кўприкдаги таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, транспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                 2020 йил 4 декабрь

 

Галерея

САВОЛ БЕРИШ