Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Сайтимизда эълон қилинган мақоладан сўнг “Маҳалла” газетаси Республикадаги кўприкларга диққат қаратди

Инспекция расмий сайтида 2020 йил 16 ноябрда эълон қилинган “Ўзйўлинспекция” Ўзбекистондаги кўприклар ҳолатини ўрганди” мақоласидан сўнг Республикадаги бир қанча даврий ва интернет нашрлари, жумладан, “Маҳалла” газетаси ҳам ушбу мавзуга мурожаат этишди.

Жумладан, газетанинг 2020 йил 26 ноябрдаги 43-44-қўшма сонида эълон қилинган “26 та кўприк аянчли ҳолатга келиб қолган. Нега?” номли мақолада Инспекция томонидан сайтда берилган маълумотлар асос қилиб олинган ҳамда мутасаддилар, хусусан, Автомобиль йўллари қўмитаси вакилларидан мазкур масалага ойдинлик киритиш сўралган.

Мақолада Инспекциянинг расмий нуқтаи назари сифатида – Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли қарори 26-бандига кўра, дарёлардаги кўприклардан ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 кмгача бўлган масофада қум ва тошлар қазиб олиш учун карьерлар барпо этиш таъқиқлангани, мазкур талаб бажарилмаганлиги оқибатида, сув ўзани сатҳининг пасайиши сабабли, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида барпо қилинган жами 26 та кўприкнинг таянчлари критик ҳолатга келиб қолгани тўғрисида мулоҳазалар баён қилинган.

Биз эса, ўз навбатида “Ўзйўлинспекция” томонидан Республика миқёсига олиб чиқилган масала келажакда ўзининг ижобий ечимини топишига умид билдириб қоламиз.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                               2020 йил 11 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ