Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Навоийда кўча ва чорраҳа қайтадан қурилмоқда

Бугунги кунда Навоий шаҳридаги Амир Темур кўчасининг – Маҳмуд Таробий кўчасидан то “Ғалаба” шоҳкўчасигача бўлган қисми ва Навоий кўчаси билан кесишган чорраҳасини қайта қуриш объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган мазкур объектнинг умумий узунлиги – 0,8 километрни ташкил қилади.

Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари доирасида 2020 йил манзилли дастурига киритилган ушбу объект – “Навоий минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” Давлат унитар корхонаси буюртмачилигида олиб борилаётган бўлиб, бош пудратчи – “Навоий кўприклардан фойдаланиш” УК ҳисобланади.

2020 йил сентябрь ойида бошланган, Навоий шаҳридаги транспорт воситалари қатнови энг кўп бўлган қисмида амалга ошган қурилиш-монтаж ишлари якунига етгач, шаҳардаги марказий деҳқон  бозори ёнида автотранспортлар ҳаракатини тартибга солиб, тирбандликларни камайтиради ҳамда қулай ҳаракатланиш шароитини яратади.

Объектдаги қурилиш-монтаж ишларининг назорати – “Ўзйўлинспекция”нинг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси  давлат инспекторлари томонидан мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2020 йил 21 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ