Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Ўзйўлинспекция”да аҳоли мурожаатлари билан ишлаш

“Ўзйўлинспекция” ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида аҳоли мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш – доимий равишда диққат марказида бўлиб келаётган масалалардан бири ҳисобланади.

Куни кеча шундай сайёр қабуллардан бири Фарғона вилояти Фарғона тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилиб, унда тумандаги “Тинчлик” ва “Беруний” маҳаллалари фаолари қатнашди. Қабул давомида юртдошларимиздан мазкур ҳудудда ечимини кутаётган – автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, маҳалла ички йўлларини таъмирлашга доир 4 та мурожаат келиб тушиб,  улар бўйича сайёр қабул йиғилиши баёни расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ойи давомида “Ўзйўлинспекция”га мамлакатимиздаги жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 156 та мурожаат келиб тушган.  Шундан 154 таси вилоят ҳудудий бўлинмалари Давлат инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган ва ижроси таъминланган.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2020 йил 28 декабрь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ