Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2020 йилда 9 ярим мингдан ортиқ қоидабузилиш аниқланди

2020 йил давомида “Ўзйўлинспекция”нинг Республика ҳудудларидаги давлат инспекторлари томонидан 5631 объектда сифат назорати ишлари ўтказилди.

 Яъни ўтган йилда мамлакат автомобиль йўлларидаги:

- қурилиш ва реконструкция қилиш объектларининг – 147;

- мукаммал таъмирлаш объектларининг – 174;

- жорий таъмирлаш объектларининг – 2513;

- сақлаш объектларининг – 2064;

- кўкаламзорлаштириш объектларининг – 269;

- “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ва бошқа дастурларга кирган объектларнинг – 28;

- табиий офат оқибатларини бартараф этиш объектларининг – 76;

- қазиш ишлари олиб борилган объектларнинг – 76;

- йўл қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг – 284 тасида давлат инспекторлари томонидан назорат қилиш ишлари ўтказилди.

Мазкур объектларда жами бўлиб 9542 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қоидабузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича – буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 6109 та бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилиб, уларда келтирилган аксарият (5890 та) қоидабузилишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 4 январь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ