Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

2020 йилда “Ўзйўлинспекция” томонидан қанча жарима қўлланилгани маълум бўлди

Ўтган 2020 йилда йўл-қурилиши объектларида қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан – “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99- ва 147-моддалари асосида тегишли чоралар қўлланиши учун – 192 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, маъмурий суд органларига юборилди.

Булардан – 14 таси бўйича суд органлари томонидан масъул шахсларга огохлантириш берилган, 9 таси кўриб чиқилмоқда, 9 таси эса суд органларидан қайтарилган.

160 ҳолат бўйича жами 140,38 млн.сўмлик жарима ундириш бўйича қарорлар чиқарилди.

Шунингдек, кўрсатмалардаги қоидабузилишларни белгиланган муддатда бартараф этмаган буюртмачи, пудратчи ва сақловчи ташкилотларнинг масъул ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун уларнинг раҳбарларига – 126 та тақдимнома киритилди. Шундан 122 та тақдимномадаги ҳолатлар бутунлай бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 22 январда кучга кирган қонун билан, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 147-моддасига ўзгартириш киритилган эди. Унга кўра, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик ҳам – маъмурий ҳуқуқбузарлик дея ҳисобланиши белгиланган. Бунинг учун фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 баравари миқдорида жарима солиниши мумкин. Шунингдек, кодекс янги модда билан тўлдирилиб, юқорида кўрсатилган қоидабузарликлар, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича “Ўзйўлинспекция”нинг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиши белгилаб қўйилганди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 25 январь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ