Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир

2020 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Видеоконференц-алоқа шаклида ташкил этилган тадбирда инспекция марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар ходимлари қатнашди.

Тадбир давомида Тошкент  архитектура-қурилиш институти доценти Комил Турғунов – мамлакатимиз тараққиётида янги босқич ҳисобланаётган, Ўзбекистонни яқин йилларда комплекс ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини белгилаб берган Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузаси билан иштирок этди.

Очиқ ва самимий тарзда ўтказилган давра суҳбатида мамлакат тараққиёти учун концептуал аҳамиятга эга бўлган мазкур Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларнинг ўзига хос жиҳатлари, хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар, қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш, шунингдек, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Мурожаатнома моҳиятини ўрганиш, унда белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш Инспекция ходимларининг ҳам доимий эътиборида бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Зеро, Мурожаатномада Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар ҳам белгилаб берилган.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиорини ўзида қамраб олган тадбир давомида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди. Давра суҳбатида қатнашган инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олишди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 26 январь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ