Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Соғ танда – соғлом ақл

Соғ танда – соғлом ақл

Соғлом турмуш тарзининг асосий мезонларидан бири бу – спорт билан машғул бўлиш. “Ўзйўлинспекция” ходимлари томонидан спорт билан мунтазам шуғулланишга бўлган эътибор ҳам – фаолиятнинг асосий мезонларидан ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлмоқда.

Қолаверса, Президент ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан тақдим этган чора-тадбирлар режаси ўзига хос туртки бўлиб хизмат қилди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзйўлинспекция”да соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, айни кунда, Инспекция ходимлари мунтазам равишда югуриш, стол тенниси, сузиш, оғир атлетика, футбол ва бошқа қатор спорт турлари билан шуғулланиб келмоқда.

Қуйидаги тасвирларда ана шу жараёнларнинг айримлари ўз аксини топган:

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 28 январь

Галерея

САВОЛ БЕРИШ