Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Ўзйўлинспекция”да 2020 йилдаги аҳоли мурожаатлари билан ишлаш натижалари

Ўтган 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 172 та мурожаат келиб тушган. Бу салмоқ 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга кўп.

Мурожаатларнинг 13 таси – Ўзбекистон Республикаси Президенти портали, 11 таси – почта алоқа воситаси орқали ва тўғридан-тўғри, 69 – таси сайёр қабуллар натижасида, 44 таси – ишонч телефони, 30 таси – “Ўзйўлинспекция” веб-сайти орқали келиб тушган ҳамда 5 таси – тадбиркорлик субъектлари томонидан қилинган мурожаатлардир.

Мурожаатларнинг мазмунига назар ташлайдиган бўлсак, давлат инспекторлари томонидан жойларга чиқиб, ўрганишлар натижасида улар қуйидагича таснифланади:

- йўл-қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнига оид-38 та;

- шакллантирилган “Манзилли дастур”га киритилган жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 85 - та;

- сунъий нотекисликлардан келиб тушган шикоятлар сони -13 та;

- йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир - 12 та;

- бошқа масалалар - 24 та.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича – 29 маротаба бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилиб, ижроси таъминланган, “Манзилли дастур” га киритиш юзасидан 94 та мурожаат бўйича йўл объектларини таъмирлаш дастурига киритиш ҳақида ҳокимликлар ва тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилган, 25 таси бўйича тегишли ташкилотларга расман мурожаат қилинган.

Ҳар бир мурожаат замирида – инсон тақдири, юрт ободлиги каби тушунчалар турганини англаб етган ҳолда, инспекцияда бундан буён ҳам бу тахлит мурожаатлар эътиборсиз қолмайди. Буни йилдан-йилга ошиб бораётган рақамлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 9 февраль

Галерея

САВОЛ БЕРИШ