Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

“Чимён-ЭХО-2021” спорт фестивали ғолиблари орасида “Ўзйўлинспекция” вакили ҳам бор

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қишки спорт турлари бўйича “Чимён-ЭХО-2021” эко-сайёҳлик спорт фестивали ҳамда экстремал спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ташкил этилган фестивалда вазирликлар, идоралар ҳамда йирик ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари, шунингдек, матбуот вакиллари иштирок этди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган “Чимган Челленж” эко-сайёҳлик спорт фестивалини ўтказишдан асосий мақсад – Республика вазирлик ва идораларида хизмат қилаётган спорт тарғиботчилари кўмагида мамлакатда  жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни янада тарғиб қилиш, спорт мусобақаларини мунтазам ўтказишдир.

Мусобақада спортнинг баскетбол тури бўйича “Бургутлар” жамоаси таркибида “Ўзйўлинспекция” спорт тарғиботчиси Дилшод Ахунжанов ҳам фаол иштирок этди ҳамда ўз жамоасининг фахрли 1-ўринни эгаллаб, ғолиб бўлишига ҳисса қўшди. 

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 16 февраль

Галерея

САВОЛ БЕРИШ