Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси назорати бўйича янги тизим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Президентнинг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Видеоконференция алоқа тизими орқали ташкил этилган семинарда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида – иш юритиш, ҳужжатлар ва топшириқлар ижроси назорати, ҳужжатлар лойиҳаларини иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича тушунчалар берилди.

Ўқув-амалий семинарда модераторлар “Ijro.gov.uz” тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда назоратни тизимли йўлга қўйиш, норма ижодкорлиги, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш сингари долзарб масалалар юзасидан маърузалар билан қатнашишди.

Транспорт университети анжуманлар залида бўлиб ўтган мазкур тадбирда “Ўзйўлинспекция” аппаратидаги мазкур соҳа бўйича масъул ходимлар ҳам иштирок этишди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 3 март

Галерея

САВОЛ БЕРИШ