Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Аёл борки, олам мунаввар!

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Йиғилишни очган Инспекция бошлиғи Ф.Салиҳов инспекцияда меҳнат қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами – 8 март айёми билан самимий қутлади.

Дарҳақиқат, барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз бораркан, авваламбор, бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради.

Тадбир давомида қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.

Тадбир сўнгида соҳада меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 9 март

Галерея

САВОЛ БЕРИШ