Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Байрам арафасидаги ободлик ва кўркамлик

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги тегишли фармойишига мувофиқ мамлакатимизда “Наврўз” умумхалқ байрамини нишонлашга муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида ташкил этилган умумхалқ ҳашари бутун юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

“Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида ўтаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ ҳашарида мамлакатдаги барча давлат ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ҳамда идоралар, корхона ва муассаса ходимлари ҳамда ҳудудлар қатори – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳам фаол қатнашишмоқда.

 

13 март куни эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланган ҳашарда “Ўзйўлинспекция” марказий аппарати жойлашган бино ва унинг атрофларида, Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа МФЙда, қолаверса, инспекциясининг Йўл қурилиш ишлари синов лабораторияси ҳамда ҳудудий инспекторлар ўтирган биноларда ишлар авж олди. Ҳашар давомида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби юмушлар бажарилмоқда. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Атрофдаги ариқлар ичи ва ҳудудлар чиқиндилардан тозаланди.

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 13 март

Галерея

САВОЛ БЕРИШ