Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Навоийда буюртмачилар ва тендер комиссияси аъзолари қурилишда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

Навоий вилояти прокуратурасида тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш, жумладан, йўл қурилиши соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари ва тендер комиссияси аъзолари, жумладан, “Ўзйўлинспекция” вилоят бўлинмаси вакиллари қатнашган йиғилиш давомида жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда амалдаги тартиб-қоидаларга оғишмай риоя этиш, таниш-билишчилик ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари) хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидан, шу жумладан, электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш ҳамда танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномаларини тузиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Масъулларга – қурилиш, шу жумладан, йўл қурилиш соҳасида ҳам коррупция, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва жараёнларда шаҳарсозлик норма талаблари бузилиш ҳолатлари учраётганлиги такидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.

“Ўзйўлинспекция” Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси                                                                                  2021 йил  31 март

Галерея

САВОЛ БЕРИШ