Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда.

Йўл қурилишида сифатсиз бетон маҳсулотлари ишлатилганини кўрдингизми? Сифатсиз йўл қурилаётганининг гувоҳи бўлдингизми? Асфальт ётқизилган йўллар қисқа муддатда (6-10 ой) бузилиб кетганми?

Мурожаат қилинг. У жавобсиз қолмайди. Бизнинг вазифамиз - халқимиз учун узоқ муддат хизмат қиладиган автомобиль йўлларининг сифатли қурилишини назорат қилиш.

Ўзб

Матбуот анжумани ўтказилди

2021 йилнинг 20 апрель куни Миллий матбуот марказида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекция томонидан, Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда “2021 йилда йўл қурилиши ва таъмири соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда уларнинг сифати” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда қайд этилганидек, “Ўзйўлинспекция” томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида 1140 та йўл қурилиш объектлари ва йўл-қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида назорат ишлари ўтказилди. Натижада 1848 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 1150 та – бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Бугунги кунда муддати келган 643 та кўрсатмадаги 975 та қоидабузилишлар бартараф этилди, муддати келмаган 507 та кўрсатмадаги 873 та қоида бузилишларнинг ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг қатъий назоратига олинган.

Қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган ва берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99- ва 147-модалари асосида, тегишли чоралар қўллаш бўйича – 31 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.

Матбуот анжуманида “Ўзйўлинспекция” томонидан амалга оширилган мазкур ва бошқа тадбирлар ҳақида ахборот берилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилди.

Матбуот анжумани ишини видео кўринишида, тўлиқ равишда мазкур ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=zV6GIdMF0GE

Инспекция Ахборот хизмати                                                                                                                                  2021 йил 20 апрель

Галерея

САВОЛ БЕРИШ